Биласизми?

Ўзбекистонда нефть қазиб олиш ҳажми камайди

Дастлабки маълумотлар бўйича 2018 йилнинг январь-июль ойларида республика корхоналари томонидан 113,1 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 110,7%ни ташкил этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг 7,6%га, тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлашнинг – 31,2%га, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондитциялашнинг 1,3%га ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишнинг – 35,6%га ўсиши ҳисобланади.

Тоғ- кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2018 йилнинг январь-июль ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 18,4 трлн сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 16,3%ни ташкил этди.

Тоғ-кон саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тури бўйича чақиқ тош қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,5 мартага, каолин - 1,8 мартага, газ конденсати – 16,1%га ва табиий газ – 6,6%га ошган. Шу билан бирга нефть қазиб олиш ҳажмининг 9,9%га ва кўмирнинг – 13,1%га камайганлигини кузатиш мумкин.