Ўзбекистон ҳудудида кинотеатрларнинг яратилиши ташаббускорлар — хусусий компанияларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «2018–2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини яратиш бўйича чоралар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган, деб ёзади Daryo.uz.
Дастурда иштирок этишни истаган компаниялар Ўзбекистон миллий банкидан имтиёзли кредитлар олиши мумкин. Банк кредити лойиҳа таннархининг 75 фоизидан кўпини қопламайди, фоиз ставкаси МБ қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ошмайди (айни пайтда бу кўрсаткич 14 фоизга тенг).
Кредит беш йилга берилади, асосий қарзни ёпиш учун имтиёзли муддат бир йилдан ошмайди.
Дастур доирасида қуриладиган кинотеатрлар ягона тармоққа уланиб, фильмларнинг марказлаштирилган рақамли онлай-етказилиши таъминланади.
Ер участкалари Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимиятлари томонидан тақдим этилади.