Биласизми?

Ўзбекистонда банклар томонидан ажратилган инвестицион кредитлар ҳажми кескин ўсди

Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан ажратилган инвестицион кредитлар ҳажми кескин ўсди, деб ёзади Daryo.uz.

Тижорат банклари томонидан 2018 йилнинг 1 июнь ҳолатига 15,035 триллион сўм инвестицион кредитлар ажратилган. Таққослаш учун, март ойида бу сумма 5,3 триллион сўмга, январда эса 2,5 триллион сўмга тенг бўлган.

Шу тариқа, икки ой ичида (апрель май) банклар қарийб 10 триллион сўмлик инвестицион кредитлар берган.

1 июнь ҳолатига кўра, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 баробарга кўп инвестицион кредитлар ажратилди.

Хабарда айтилишича, кредитлар ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, замонавий технология асосида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадлари учун ажратилган.

«Бунда банкларнинг инвестициявий фаолияти устувор равишда тармоқларни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш Дастурларига киритилган лойиҳаларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштиришни таъминлашга қаратилмоқда», — дейилади хабарда.