Биласизми?

«Ўзавтосаноат»нинг аввалги раҳбарлари қанча маош олганлиги маълум қилинди

“Ўзавтосаноат” раҳбарлари шу вақтгача 7 млн сўмгача ойлик олган. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов маълум қилди.

“Ойлик иш ҳақи 2 миллиондан 6-7 миллион сўмгача бўлган. Бу раҳбариятнинг маоши. Энди мазкур тизим мутлақо ўзгаради. Очиғини айтаман, бизда сотувчи-завод-“Ўзавтосаноат” ўртасида уйғунлашув бўлмаган. Шу нарсани йўқ қиламиз”, - дейди “Ўзавтосаноат” раҳбари .

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Умурзоқов автомобиллар нархлари нега оширилаётганини тушунтирди.