Малайзия давлатининг Малакка шаҳрида жойлашган "Hang Jebat Stadium" ўйингоҳида Сурия ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018 саралаш учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, сурияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимда Ўзбекистоннинг кичик устунлиги остида ўтган бўлсада, умуман танаффусга қадар майдонда тенгкураш бўлди. Ҳамюртларимизда бир қатор қулай стандарт вазиятлар бўлди, бироқ илк таймда дарвозалар дахлсиз қолди, деб ёзади Sof.uz.
Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида бизнинг дарвозага пенальти белгиланди ва Умар Харбин пенальтидан жамоасини олдинга олиб чиқди. Шу тариқа, Сурия ғалабани илиб кетди ва Ўзбекистон иккинчи ўринга кўтарилиб олиш учун қулай вазиятни қўлдан бой берди.
ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъаси Сурия - Ўзбекистон — 1:0 Гол: Харбин (90 пен) Сурия: Иброҳим Алма, Аҳмад ал Солиҳ, Муйид ал Ажан, Умро ал Мидани, Амро Женят, Умар Ҳарбин, Маҳмуд ал Мавоз, Фаҳад Юсуф, Тамир Ҳаж Муҳаммад, Мардик Мардикиан, Ҳолид Мубаяд.
Ўзбекистон: Александр Лобанов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов.