Биласизми?

Муваффақият ҳақида энг кўп эсланадиган 15 та фикр

Ҳар қандай муваффақиятнинг калити ҳаракатдир.

Пабло Пикассо

 

Агар биз муваффақиятсизликка диққат қилсак, ундан муваффақиятни ўрганишимиз мумкин.

Малькольм Форбес

 

 

Эрта уйғониш, қаттиқ меҳнат, ёғ ва мойли овқатлардан воз кечиш – бу муваффақиятнинг формуласи.

Ж. Паул Гетти   

 

Мен муваффақиятсизликни кутиб тура олмайман. Яхшиси, унингсиз олға давом этаман.

Жонатан Уинтерс

 

 

Мен муваффақиятнинг калитини билмайман. Аммо, ҳаммага илтимос қилавериш муваффақиятсизликнинг сабабчиси эканидан хабарим бор.

Билл Козби

 

Бирор эркак аёлнинг эътиборисиз муваффақият қозона олмайди. Бу она ёки турмуш ўртоғи бўлиши мумкин. Агар эркакда уларнинг иккаласи ҳам бўлса, демак Худо уни икки марта ярлақаган экан.

Хэрольд Макмиллан

 

Муваффақият бу – муваффақиятсиз чоғида ҳам завқ-шавқни йўқотмай олға бориш дегани.

Уинстон Черчилль

 

 

Муваффақиятнинг сири оддий – сен қўлингдан келган энг яхши ишни сидқидилдан қил.

Сэм Юинг

 

Муваффақият яхши устоз бўла олмайди. У кўпинча инсонни такаббур қилиб қўяди.

Билл Гейтс

 

 

Муваффақият ҳаракат билан ҳисоблашади.

Софокл

 

Муваффақият – бу ўзинг хоҳлаганингга эришиш, бахтиёрлик эса эришаётганингни хоҳлаш демакдир.

Дейл Карнеги

 

Муваффақият – бу ерга урилгач, иложи борича баландроққа сакраш дегани.

Жорж Паттон

 

Муваффақиятнинг ягона сири одамларнинг кўнглига йўл топишдир.

Теодор Рузвельт

 

 

Муваффақиятли эмас, қадрли одам бўлишга ҳаракат қил.

Альберт Эйнштейн