Жалолиддин Румий:
“Фақат юракдагина энг баланд самовий юксакликка кўтарилиш мумкин”.
Франклин Жонес:
“Тўғри, Севги олам гардишини айлантирмайди. Севги шу гардиш айланишига маъно бағишлайди”.
Жин Пацл Ричер:
“Севиш доимо қўлидан келадиган аёл ҳеч қачон кексаймайди”.
Жеймс Бальдвин:
“Севгининг боши ва интиҳоси биз ўйлаганчалик эмас. Муҳаббат бу – кураш. Муҳаббат бу – уруш! Севиш бу – улғайиш демакдир”.
Антуан де Сэнт Экзюпери:
“Севги – бу бир-бирига тикилиш эмас, бир-бирининг ички дунёсини ўрганишдир”.
Халил Жуброн:
“Севги фасллар алмашинувига бўйсунмай унувчи ва ғунча тугадиган ягона гулдир”.
Ван Гог:
“Худони англашнинг энг яхши йўли унинг – бандаларини севишдир”.
Франциз де Ла Рочфоколд:
“Йўқлик севгини заифлаштириб, ишонч, садоқат каби ундан-да буюк туйғуларнинг пайдо бўлишига хизмат қилади. Худди қандилни ўчирган шамол гулханни аланга олдиргандек”.
Карен Сунде:
“Севиш – бир зумга бўлса-да жаннатий ҳаловатга эришиш демакдир”.
Антуан де Сэнт Экзюпери:
“Ҳақиқий севги беминнат қайғуриш бошланган дақиқадан туғилади”.
Франциз де Ла Рочфоколд:
“Чин муҳаббат ғийбатга ўхшайди: у тўғрида ҳамма гапиради, аммо камдан-кам киши унинг гувоҳи бўлган”.
Франк Тиббетс:
“Севги кўп нарсани ваъда қилмаса ҳам, севиб қолган ошиқ кўп нарсага қодир бўлиб қолади”.
Леонардо да Винчи:
“Севги ҳеч қачон кексаймайди. Эҳтимол киприк тўкилиб соч оқарар, балки ёноқлардан нур кетиб, ажин тушар, лекин севган юрак ҳеч қачон кишининг қаҳратон совуғини ҳис қилмайди.”
Роберт Инжерсол:
“Муҳаббат йўқ жойда мангу яшагандан кўра, ўлим ҳукмрон ерда яшаб, севишни афзал биламан”.
Баронез Оркзи:
“Севги ёнимиздаги аёлнинг биз каби яшаётгани ва нафас олаётганини, биз каби ўйлаб, қувонч-дардимизга шерик бўлаётганини ҳис қилишдир”.
Япон халқ мақоли:
“Севги қалбга ин қурса, ошиққа маҳбубасининг ҳуснбузари ҳам кулгич бўлиб кўринади”.
Жосиа Ҳолланд:
“Бу дунёда эркак киши эгалик қила оладиган энг қимматли нарса – аёл қалбидир”.
Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси.