Ички ишлар бош бошқармаси Йўл-патрул хизматининг автопаркини замонавийлаштиришда давом этмоқда, деб хабар берди Podrobno.uz. Шу кунларда экстерьери ўзига хос бўлган автомобиллар милицияга жалб этилди.
ИИББ мутасаддиларининг айтишича, янги машиналарга инспектор учун зарур барча жиҳозлар ўрнатилган. Машинанинг ичи ва ташқарисидаги ҳолатни ёзиб олувчи видеокамера мавжуд. Автомобиль ташқи тарафдан ҳам замонавий ва кўркам тус олган.
Патрул автомобилларининг қиёфасини ўзгартиришдан мақсад шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга милиция ўзгараётганлигини кўрсатишдир.