Жинсий ҳаёт

"КЕЛ ЙИГИТЧА ДАМ ОЛАМИЗ"

СПИД вабоси сайёрамизда яшин тезлигида ўта хатарли тарзда тарқалмоқда. Маълумотларга қараганда, ҳар 15 дақиқада бир одам бу эпидемия вирусини юқтириб оляпти.

Атрофни шом пардаси чулғамоқда. Ўтган куни ёмғир ёққанди. Баданни жунжиктирадиган салқин ҳавони айтмаганда, бу ердан оламни кузатиш малол келмайди. Мана, кўнглимда ҳам... асабий бир қониқиш. Бизлар ҳам бир эркин... Афсуски, ҳали қувона олмаймиз. Бунга истаганча сабаб топиш мумкин: масалан, фоҳишабозлик. Унинг яшашини ҳеч қачон истамасак ҳам, у барча замон ва маконларда ихтиёрларимиздан ташқарида бемалол «гуллаб-яшнайверган». Фоҳишабозлик. Уни кўрмасликка қанчалик тиришган бўлсак, шунча катталикда кўринишга ҳаракат қилади. У ўз қаҳқаҳаси билан одамзотни бир умр вайрона томон етаклайди... Ниҳоят, жозибанинг ҳар қандай кўриниши мўъжиза эмаслигини англаб қолгандекмиз. Бироқ одамийлик хусусиятимиз ҳамон бизга панд бераётгандек: ахир куни кеча экологик, демографик, технократик кулфатлар ёз ёмғиридек бошимизга ёғилганди. Бугун СПИД, саратон, юрак-қон томир касалликлари турмушимизга жимгина жойлашиб олмокда. Жинсий муносабатларнйнг бозорга солиниши эса, оддий ҳодисага айланиб қолди. Унинг СПИД билан кун сайин уйғунлик касб этиб бораётганлиги мени кўпроқ ташвишга солади. Янги йилнинг илк кунлари. Мен анчадан бери бу ҳолатнинг кўламини яқинроқдан кузатишни кўнглимга тугиб қўйгандим. Шу умидда ҳамроҳим билан келишиб, учрашдик. ...Ҳамма ерда ишнинг тугаш вақти бўлгани учунми, бу ерга кириб чиқадиганлар кўпайган пайт. Бири келиб, бири кетаётган халойиқ. Ўрнимиздан туриб атрофга янада синчковроқ назар ташлаймиз. Шундан сўнг бир неча дақиқадан бери бизни кузатиб турган ён ўтирғичда ўтирганлар биз томон яқинлашди: —Йигитлар, дам оласларми? — деди. Сўнгра сигарет сўради. Ҳамроҳим сигарет тутди. Улар биттадан тутатишиб, яна биттадан сумкасига солиб кўйгач: —Дам оламизми? — деди ҳамроҳим мийиғида кулиб. —Бизникига борамиз. Ҳамма шароит тахт. Ванна, иссиқ, совуқ сув... — деди бири. Иккинчиси қўшиб қўйди: — «Ставка» 10000 мингдан. Мен кулиб: —Касал эмасмисизлар? —Қанақа касаллик? —Ҳе, қўрқманглар, Гарантиямиз бор. —Иккинчидан, унақаларни бу ерга қўймаймиз, — қўшиб қўйди иккинчиси. Шунда ҳамроҳим: —Агар мен СПИД бўлсам-чи? —Жа, ҳазилкаш экансиз-а? СПИДмисиз йўқми, дам олсаларинг бўлдими? Ҳар ҳолда у рост гапирганди. Бироқ бундай ростгўйлиги на жамиятга, на ўзига яхшилик келтиради. Ахир ўз жонига била туриб қасд қилишда қандайдир «буюк аҳмоқлик» мавжуд эмас-ми? Мана, улар ҳеч нарсани, ҳаттоки СПИДни ҳам назар-писанд қилишмайди. Уларни СПИДдан кўра бошқа нарса, яъни «харидорлар»ни йўқотиб қўйиш кўпроқ қўрқитади. Бой берилган ҳар бир кун бизни қайғуга солади. Бироқ келажакнинг мавжудлиги доим таскин беради. Фоҳишалар эса келажакнинг таскинига муҳтож эмас. Уларни келажакдан кўра бугунни бой бериб қўймаслик кўпроқ ташвишлантиради. Бироқ, одамнинг курган куни кечаги кунининг тутуриқсиз такрори бўлмаслиги керак. Агар уни заррача оқлаш лозим бўлса, фақат шу билангина оқлаш мумкин. Яна ким билсин?..

БЕБОШЛАРНИНГ КАСАЛИ

Навбатдаги учратганимиз — болалар уйидан қочиб чиқиб, фоҳишабозлик орқали кун кўриб юрган Дилдора исмли «қизалоқ» бўлди. Ундан гап олиш осон кечди. Ёшига нисбатан анча катта кўринади. У бош қотириши керак бўлган нарса фақат битта, яъни мижозлар топиш. Масаланинг бошқа томонлари билан «хўжайин» шуғулланади. У билан узоқ гаплашдик. Аммо суҳбатимиз охирида у асосий гапни айтгандек бўлди: —Бизда ҳаммаси батартиб. Мен ҳали кераклиман. Сиз айтган касаллик СПИДмиди? Уни «сезон»и ўтганларда учратишингиз мумкин. Улар бебошлар. Бизнинг ҳали бошимиз бор, — у шундай дея кетишга чоғланди. Мен унга 15 ёшида СПИДга чалиниб ҳаётдан кўз юмган аёл ҳақида бир маълумотни кўрсатдим. У ишонқирамай: —Яхшиси мени тинчимни бузманг. Бу касалингиз бебошларники... Одамзотнинг бебошлиги. У ҳаммамизда ҳам етарлича. Фоҳишалар СПИДнинг сабабчисини бошбошдоқлик деб ҳисоблай бошладими? Балки тўғридир. Чунки бошбошдоқликнинг ички қудратли кучи бор. Аммо у куч ҳамма замонларда ҳам юзага чиққан даврлар фавқулодда ҳодиса эмасми? Тўғри, фоҳишаларни даволаш борасида турли хил профилактик тадбирлар белгиланган. Бироқ улар аксарият ҳолларда махфий равишда даволанмокда. Маълум бўлишича, улар вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиб туришади. Лекин қаерда ва қай тартибда?

МАЪМУРИЙ ЧОРА КИФОЯ ЭМАС

Бир вақтлар фоҳишабозликка йўл берувчи махсус меъёрий ҳужжатлар жорий этиларкан, деган овозалар тарқалганди. Шукрлар бўлсинки, миллий қадриятларимизни таҳқирловчи бундай ҳужжат ишлаб чиқилмади. Бу овозларга зид равишда ишлаб чиқилган қонунлар эса, худди «жарима тўла, кейин ўзинг биласан» деганидек гуманитар. Тўғри, юртимизда шу пайтга қадар СПИД билан хасталанганлар кўп ҳам аниқланмади. Аниқланганларининг ҳам аксарияти чет эл фуқаролари ёки хорижда ишлаб қайтганлар. Аммо бу касаллик талвасасидан ўлганлар ҳам йўқ эмас. Шундай экан, унга қарши курашишнинг қатъийроқ, кескинроқ усулларини ишлаб чиқиш лозимга ўхшайди. Фоҳишабозликка қарши чоралар бизда ҳозир амалда бўлган Маъмурий Жавобгарлик кодексининг 190-моддасида аксини топтан. Ў қуйидагича: «Фоҳишабозлик билан шуғулланиш — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача микдорда жарима солишга сабаб бўлади». Хўш, фоҳишабозлик жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими? Назаримда, фоҳишабозлйкка маъмурий жавобгарликнинг белгиланганлиги унинг янада авж олишига имконият туғдиряпти. Шу учун фоҳишалик ва фоҳишахоналар сақлашни ўзларига касб қилиб олганларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгилашни тақозо этмоқда, деб ўйлайман. Шундай экан, у Жиноят кодексида ўз аксини топиши лозим. Иккинчидан, фоҳишабозлик инсон соғлигига қарши жиноят ҳисобланади.

ДАЛИЛ ВА РАҚАМЛАР

Фикримнинг исботи тариқасида айрим фактларни келтираман. Мутахассисларнинг фикрича, СПИД касаллигининг вируси одам организмида ўнлаб йиллар давомида мудраб ётавераркан. Шунингдек бу эпидемияни юқтириб олган фоҳишабоз беш-олти йил, балки бундан ҳам кўпроқ вақт мобайнида ўзи билмаган ҳолда ёки одамлардан атайлаб қасос олиш. Ҳа, «қасос олиш» ниятида ҳеч қандай тўсиқсиз бу вабони тарқатиб юравериши мумкин экан. Мана бир мисол: «Ўзи СПИД билан касалланганнини. билган бир швед матроси беш йил давомида портларда тўхтаган вақтлари олтита фоҳиша аёл билан жинсий муно-сабатда бўлади. У ўлими олдидан уч аёлнинг исмини айта олди. У исмини айтган учала аёл ҳам СПИД билан касалланган экан. Уларнинг бири эрига юқтиришга ҳам улгурган. Бошқаси эса СПИД билан касалланган бола туққан. Қолган учаласи эса ҳанузгача топилгани йўқ. Эҳтимолларга кўра, улар СПИД вирусини ҳамон тарқатиб юришибди. Буниси америкаликлар ҳақида: яна бир одам СПИД туфайли оламдан кўз юмди. Фожианинг ачинарли томони, унинг рафиқаси, уч ойлик фарзанди ҳам СПИД билан касалланган эди. Аниқланишича, у ўлимидан ўн йил олдин, Африкада хизмат бурчини ўтаб юрган вақтида африкалик фоҳиша аёл билан жинсий алоқада бўлган. Қаранг, у ўн йил аввал орттириб олган қазо ўн йилдан сўнг ўзига қўшиб бегуноҳ рафиқаси ва уч ойлик фарзандини ҳам олиб кетди. ...Биздаги вазият уларга қараганда ёмон эмас. Бироқ бу фикр «Бизда яхши экан» деган хотиржамликни туғдирмаслиги лозим. Ен қўшнимиз Қозоғистонда вазият анча хатарли. Ўтган ўн йилда у ерда минг-минглаб нафар одам СПИД билан касалланганлар сифатида рўйхатга олинган. Улардан бир қатори вафот этган. Украинада қисқа давр ичида 3500 киши бу эпидемияга йўликди. Россияда бўлса, бир йилнинг ичида 3853 одам СПИД билан хасталангани аниқланди. СПИД эпидемия-си хатарли тарзда тезлашиб бораётгани ярим асрдан, ошдики, ҳамон одамзотни ўйга толдиради. Одатда ўйга толганлар шу пайтга қадар аниқ бир вакцинани ўртага ташлаши керак эди. Бироқ... Нажотбахш хабардан ҳамон дарак йўқ. Сир эмаски, бизда СПИДтўғрисида илк маълумотлар 1980 иилларда ғайритабиий акс-садо берганди. Бу шашт бугун бир қадар пасайгандек. Аммо хатар ўша-ўша. Бу даврда илм устига анча-мунча мағзава ағдарилмади, дейсизми. Илм ундоқ... Илм мундоқ... Бироқ ягона нажот яна ундан қутилди. Одамлар илмнинг қудратига ишонди. Илмнинг ҳар қандай ҳаракати омад келтирганди. Балки шунданми, турли давлат олимлари томонидан турли хил вакциналар ишлаб чиқилди. Аммо улар лабораториялардан тап тортиб ташқарига чиқолмади. Озмунча бемор лабораторияларнинг эшигига мўлтираб жон бермади. Уларнинг дардига бир нажот топилмади. Дарвоқеъ, унинг тезлигини маълум муддатга пасайтириши мумкинлиги иддао этилган бир вакцина ўртага ташлангандек ҳам бўлганди. Бироқ, бундай «даво»нинг сарф-ҳаражати 180 минг АҚШ долларига тенг экан. Ўйласанг хаёл ҳайиқадиган миқдордаги харажатига ҳаммма ҳам дош бера олмаслиги қанчалик қайғули бўлса, уни илмнинг самараси дейиш ҳам шунчалик кулгили!

СПИД ҚАСОС ҚУРОЛИМИ?

Маълум бўлишича, айни пайтда касалланаётганларнинг кўпчилиги СПИДни ҚАСДдан орттириб олмокда. Яъни, касаллар бани башардан ҚАСОС олиш ниятида аксарият ҳолларда соғлар бйлан жинсий алоқа қилишга ҳаракат қилишмоқда. Натижада Африка ва Оврупа давлатларида СПИД оммавий хасталик тарзида йил саиин одатии ҳолга айланмоқда. Балки, айланиб ҳам бўлди... «Ахир, одам қилган номақбул ҳаракатидан жуда бўлмаганда лаззатлана олиши керак-да», деб улар ўзини оқлашга ҳам ҳаракат қилишмоқда. Номаъқулчиликни ёқлаш лозим бўлса, фақат шу жиҳати билангина ёқлаш мумкин, тўғрими? Хўш касалнинг соғдан соғ бўлгани учун қасд олишида қандай лаззат бор? Билмадим... Билмадим?! Бироқ, СПИД вабоси сайёрамизда яшин тезлигида ўта хатарли тарзда тез тарқалмокда. Маълум отларга қараганда, ҳар 15 дақиқада бир одам бу эпидемия вирусини юқтириб олаётган экан. ...Таскин сифат хаёллар оғушида ат-рофга чўкаётган шомни оралаб, тунги бар томон йўналдик. Эшик олдига етар-етмас қулоқни қоматга келтирадиган оғир рок мусиқаси кишини тажанг қилиб қўяди. Даврадагиларни четлаб ўтиб, бўш ўриндиққа бориб ўтирдик. Теграмга назар ташлайман. Ўзимгада тушуниксиз бўлган бир нарсани излайман. Йўқ, тополмадим. Ўйлаб қарасам, излаганим ҳаловат экан. Бу ерда эса ҳаловатдан бошқа ҳамма нарса тўла-тўкис эди. Хизматкор олиб келган ичимликни ичиб бўлиб, бу даврага ўзимизнинг бегоналигимизни ҳис қила бошладик. Аммо чиқар-чиқмасимиздан: —Битта сигарет «угашат» қилинг, — дея бир ёқимтой қиз бизга яқинлашди. Ҳамроҳимиз иккимиз ҳам бир-биримизга қараймиз. У бизни тараддудланиб турганимизни кўриб: —Дам олгани чиқибсиларда?! Сигарет беринг, — деди яна. «Чекмаймиз» деганимиздан сўнг, ўн қадамча нарида турган миллиционерга қарата: —Ҳо-о, ...ака, Гуляни кўрдингизми? — деб ба-қирди ва у «йўқ» ишорасини бергач, «Чекишдан угашат қилинг» — деди ва кейин бизга юзланиб: —Айтгандай, чекмасангиз ичмайсиз ҳам, меним-ча? — деди. Шу пайт милиционер етиб келиб унга кулиб: . —Ҳалиям шу ердами-сан? —Сигарет беринг, яхшиси. У бир дона сигарет бериб, яна қайтиб кетди. Мен: —Дам оламизми? — дедим. Кейин қўшиб қўйдим,—лекин СПИДдан қўрқаман. —СПИД? Нима, бу қизлардан қўрқиш касаллигими? Биз СПИД ва унинг касофатлари тўғрисидаги билганларимизни айтиб улгурмасимиздан: —Ҳа, биламан, эшитганман. Нима, мен кўчанинг қизига ўхшайманми? —У одам ажратармикан? —Жуда ажратадида. Ман бозорчилар билан юрмийман. Бундан ташқари... справкам бор. —СПИД эмаслигингиз тўғрисидами? —Билмадим. У шу гапни айтиб, бар-га кириб кетди.

ТАЛВАСА

СПИД қўрқуви... У энди одамзотни эзгуликка чақира олармикан? Қўрқувдан туғилган олийжаноблик... Қачондан бери эзгулик қўрқувдан сўнг туғила бошлади. Чет эл оммавий ахборот воситаларида СПИД қўрқуви тўғрисидаги чиқишлар ташвишланарли тарзда кўпаймокда. Газеталар орқали нафақат журналистлар, балки оддий фуқаролар ҳам СПИД хасталарини моховхоналарга, фоҳишабозларни эса «ҳайвонот боғларига қамаб қўйиш керак» деган-чақириқлар билан чиқаяпти. Уларни меҳмонхоналардан, сауналардан, қувиб чиқармокда. Тунги бар бошлиқлари уларни кўчаларга ҳайдаб солмоқда. Чунки меҳмонхоналар, тунги барлар, эркаклар сауналарм, вокзаллар бу хатар вирусининг ривожланиши учун қулай озуқа манбаи ҳисобланади. Ҳамроҳим билан шу ерда ажрашиб, ўз хаёлларим оғушида уй томон йўл оламан. Симёғочларга, бекатларга боқаман. Қанийди жуда бўлмаганда шу маъниматрасиз рекламалар ёнидан СПИД эпидемиясидан огоҳ этувчи бир афишани тополсам. Ахир, чоризм миссионерлари чоракам 200 йил давомида жамиятимизга кирита олмаган миллий эврилишга СПИД балоси осонгина эришмаяптими? Бу ҳакда ўйлаб кўришнинг вақти келди, назаримда. «Чорсу» меҳмонхонасининг ёнидан ўтиб кетаётганимда бир неча аёл пешвоз чиқишди: —Квартира керакми? —Қаерда? — деб ёш ва куркам келинчакка юзландим. —... жойда. Ҳамма шароит бор: овқат, иссиқ, совуқ сув. Ванна... —Яна-чи? Менга мийиғида кулиб деди: —Неча ёшлиси керак? —Ўзингиз-чи? —Гап йўқ. Бўлмаса, кетди кми? —Кетамизку-я... шу кечирасиз, касал эмасмисиз? —Касал... Менга «хафа бўлдим» дегандек, кишини эритиб юборувчи табиий бир ишва билан қаради. Кейин хотиржам ҳолда: — Қўрқманг, менинг эрим бор, — деди. Ё, алҳазар! Биз қандай аҳволга тушдик? Уйида жуфти ҳалоли борлигини айтиб турган бу аёл яна бир эркакни зинога ундаб турса-я!.. Ортиқ тилим айланмай қолди... Ахир қандай ҳам айлансин, биродар!

Ёрқин БАСИР

Манба: Oilam.uz