Саломатлик

Кальций моддасига бой маҳсулотлар

Кальций организм учун жуда катта аҳамиятга эга. Суяк ва тишларнинг ҳолати, гормонларнинг етарлича ишлаб чиқарилиши ва мушакларнинг ҳолати организмдаги кальций моддасига бевосита боғлиқдир. Боланинг ўсаётган организми учун эса кальций ниҳоятда зарур. Афсуски, бу модданинг организмга сингиши жуда қийин бўлгани учун кальцийни қўшимча витамин таркибида қабул қилишнинг фойдаси жуда кам. Шунинг учун болалар, аёллар кальцийга бой маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилишлари лозим.

Биринчи ўринда:

Данак, ёнғоқ ва дуккакли маҳсулотлар.

Седана, бодом, ловия кальцийга бой бўлиб, кундалик таомномангизда албатта бўлиши керак.

Иккинчи ўринда:

Кўкатлар ва наматак.

Бу маҳсулотлар кальцийдан ташқари бошқа витаминларга ҳам бой бўлгани учун айниқса қиш мавсумида жуда фойдали бўлади.

Учинчи ўринда:

Сут ва сут маҳсулотлари.

Сут, ёгурт, қатиқ, творог ва пишлоқ каби сут маҳсулотлари ҳар куни нонуштага ейилиши шарт.

Кальцийни табиий равишда маҳсулотларда ейиш организмга ҳеч қандай зарар келтирмайди. Лекин қўшимча витамин шаклидаги кальций меъёридан ортиқ бўлса, буйракда тош ҳосил бўлишига олиб келади.