Биласизми?

Жек Ма Alibaba Group’ни ўзининг энг катта хатоси деб атади

Интернет савдо билан шуғулланувчи Alibaba Group асосчиси Жек Ма Петербург халқаро иқтисодий форумида қилган чиқишида, умридаги энг катта хатосига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Kun.Uz ёзмоқда.

«Умримдаги энг катта хатоим, Alibabaэни ташкил этганим бўлди. У менинг ҳаётимни шунчалик ўзгартириб юборади, деб ўйламагандим. Мен шунчаки, кичикроқ бир компанияга асос солмоқчи эдим, аммо у йириклашиб кетди», — деган Жек Ма.

Ма, шунингдек, унга яна бир имконият берилганда, бундай бизнес билан ҳеч қачон шуғулланмаслигини айтган.

«Хоҳлардимки, дунёнинг исталган мамлакатига бориб, у ерда тинчгина вақтимни ўтказиш имконияти бўлса. Мен бизнес ҳақида гапиришниям, ишлашни ҳам хоҳламайман», — деб қўшимча қилган Ма.

Ма ўзининг энг асосий орзусига тўхталиб, «дунёнинг барча корхоналарини бирлаштирувчи электрон йўлак барпо этиш» эканини айтган. Аввалроқ Жек Ма Россияга киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилишни таклиф этган эди.