Улкан жанглардаги йўқотишлар ҳам улкан бўлади. Дунё тарихида “энг қонли уруш” номи билан битилган II жаҳон уруши инсониятнинг оромини бузди, ҳаётдан бевақт кўз юмган бегуноҳларнинг сони 60 миллиондан 72 миллионгача етади. Биз сизга қуйида урушдаги энг мудҳиш ҳарбий тўқнашувлар ўнталигини ҳавола қиламиз.
1. Курск жанги – 1943 йил 5 июлдан 13 июлгача давом этган тўқнашув “Танклар жанги” номи билан ҳам аталади. Бу Германиянинг собиқ Иттифоқ ҳудудига қилинган учинчи энг катта ва сўнгги юриши бўлган. Гитлерчиларнинг Иттифоқ қўшинидаги 66 та ҳарбий бўлинмани қўлга олиш режаси пучга чиқади.
Танг аҳволда қолган фашист ҳарбийлари чекинишга мажбур бўлади. Тўқнашув оқибатида Германия жами 100 минг нафар аскаридан айрилади. Иттифоқнинг 250 минг ҳарбийси ҳалок бўлган, 600 минг одам яраланган, 50 % ҳарбий танклар ишдан чиққан.
2. Пруссия жанги – 1944 йил 22 июндан 16 августгача давом этган. Иттифоқ қўшини энг улкан қарши юриш бошлайди. Унга кўра, Пруссия ҳамда Польшада ўрнашган 100 та фашист ҳарбий бўлинмаси йўқ қилиниши кўзланган.
Гитлер Германия Марказий Армиясига чекиниш тўғрисидаги буйруқни юбормади. Натижада, армия тамомила тор-мор қилинади. Германия ҳарбийларининг 800 мингдан ортиғи қириб ташланган, яраланган ва асирга олинган. Иттифоқ қўшинларида ҳалок бўлганлар, яраланганлар 1,3 млн кишини ташкил қилди. Бу Иккинчи жаҳон урушидаги Германия армиясида бошланган илк “синиш” бўлди.
3. Сталинград жанги – 1942 йил 23 августдан 1943 йил 2 февралгача давом этган. Инсоният тарихидаги бу қонли тўқнашув ҳақиқий фожиа эди. Ҳарбийлар билан ёнма-ён туриб шаҳарни гитлерчилардан ҳимоя қилган тинч аҳоли вакиллари ҳам катта жасорат кўрсатган. Қурбонлар сони ҳам шу қадар юқори бўлди. Иттифоқ 1,2 млн фуқаросидан айрилди. Германиянинг 300 минг нафар ҳарбийси ҳаётдан кўз юмган.
4. Вистула жанги – 1945 йил 12 январдан 1945 йил 30 мартигача давом этган ушбу жангда Вистула дарёси атрофида жойлашган фашистларга қарши Иттифоқнинг энг катта юришиамалга оширилиб, уруш тақдирига бир қадар ойдинлик киритилган.
Тамоман мағлуб этилган Германия армиясининг қолган-қутган қисми Берлинни ҳимоя қилиш учун шаҳарга чекинади. Германиянинг 500 минг ҳарбийси йўқ қилинган. Йўқотишлар миқдори Иттифоқда 600 минг киши бўлган.
5. Берлин жанги – 1945 йил 16 апрелдан 7 майгача давом этган тўқнашув шаҳар ҳудудидаги иккинчи энг катта жанг эди. Германиялик 200,000 тинч аҳоли вакиллари билан бирга, 200 мингта аскар ҳам ҳалок бўлган. Иттифоқ аскарларидан 600 мингтаси ҳаётдан кўз юмган ва яраланган.
6. Норманд жанги – шимолий-ғарбий Францияда жойлашган бу ҳудуддаги жанг 1944 йил 6 июндан 1944 йил 24 июлгача давом этади. Ғарбий Европа истилочиларининг Британия ва Франция иттифоқи қўшинлари билан жанги оқибатида гитлерчиларнинг 216,000 аскари йўқ қилинган бўлса, бирлашган қўшинларнинг 209,000 ҳарбийси ҳалок бўлган ва яраланган.
7. Москва жанги – 1941 йил 17 ноябрдан 1942 йил 28 январигача бўлган. Германия армиясининг Москва шаҳрини эгаллаш режаси Иттифоқ ҳарбийларининг жасорати ва қишки бўронлар боис чипакка чиқади. Совуқ туфайли кўпчилик фашист ҳарбийлари фалаж бўлишган. Иттифоқнинг йўқотиши 700,000 кишини ташкил қилса, Германиянинг 200,000 аскари ҳалок бўлади, яраланади ва қўлга олинади.
8. Арденнес жанги – 1944 йил 16 декабрдан 1945 йил 28 январигача давом қилган бу жанг Германиянинг II жаҳон урушидаги сўнгги ҳужумкор жанги бўлган. Германияга қарши асосан АҚШ ва Буюк Британия армиялари курашган. Тўқнашувда гитлерчиларнинг 100,000 ҳамда бирлашган армиянинг 82,400 аскари ҳалок бўлган ва жароҳатланган.
9. Атлантика жанги – 1939 йил 1 cентябрдан 1944 6 июнгача давом этган. II жаҳон урушидаги энг узоқ давом этган бу жанг давомида Германия денгиз қўшинлари Буюк Британия ва Собиқ Иттифоққа сузаётган кемаларни чўктириб юборишга ҳаракат қилишган. Германия ҳарбий денгизчиларидан 50,000 ҳарбий йўқ қилинади. Иттифоқ эса 50,000 савдогар ва денгизчиларидан ажралган.
10. Британия жанги – 1940 йил 10 июлдан 31 октябргача давом этган бу тўқнашув II жаҳон урушидаги “Энг катта ҳаво жанги” номини олган. Қироллик ҳаво кучларини йўқ қилишни мақсад қилган гитлерчиларнинг орзуси амалга ошмади, албатта. Германиялик 3,000 учувчи уриб туширилган бўлса, Англия 1,800 учувчи билан бирга 20,000 аҳолисидан айрилган.