Биласизми?

Ҳаёт ҳақида Карл Юнгнинг энг кўп эсланадиган 15 та фикри

Карл Юнг – руҳшунос ва файласуф. У инсондаги ҳар қандай руҳий ҳолат унинг юксалишига хизмат қилади, деб ҳисоблаган. Қуйида файласуфнинг ўзимизни боримизча қабул қилиш ва ҳаётни яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган 20 та иқтибосини тақдим қиламиз.

  1. Сендан кетмоқчи бўлганга тўғаноқ бўлма. Акс ҳолда, сенга келмоқчи бўлганнинг йўлига тўсиқ қўясан.

 

  1. Инсон танасида бош-кўтарган қаҳр-ғазаб унга ўзини англашига ёрдам бериши мумкин.

 

  1. "Иқтидорли" деб ҳисобланиш нимадир олишингизни эмас, нимадир беришингиз мумкинлигини англатади.

 

  1. Икки хил дунёқарашга эга инсонларнинг учрашуви икки турдаги кимёвий элемент тўқнашувига ўхшайди: нимадир реакция содир бўлса, иккаласининг ҳам таркиби ўзгариб кетади.

 

  1. Фарзандларнинг елкасидаги энг оғир юк – ота-оналарининг яшолмай қолган умрларидир.

 

  1. Бизни бошқалардан норози қилган омил – бизга ўзимизни ўргатиши мумкин.

 

  1. Юрагингга назар ташлай олсанггина ҳисларингни аниқ кўрасан ва уйғонасан. Модомики, ўзингга юракдан туриб қарар экансан, туш кўришда давом этасан.

 

  1. Ёлғизлик атрофимизда ҳеч кимнинг йўқлиги эмас, ёнимиздагилар билан биз учун муҳим мавзуларда гаплаша олмаслик, фикрларимизнинг уларга мақбул келмаслигидир.

 

  1. Менга руҳан тамомила соғлом деб ҳисоблаган одамни кўрсатинг ва мен сизга уни даволаб бераман.

 

  1. Тушкунлик қора либосдаги аёлга ўхшайди. У сенга рўбарў келса, уни ҳайдама, илтифот билан дастурхонга таклиф этгину, сўзларига диққат қил.

 

  1. Мен – мен билан содир бўлган кўргилик эмас, мен – ўз қароримнинг натижасиман.

 

  1. Ҳаётда нотўғри умргузаронлик қилаётганларгина ташвишсиз яшайдилар.

 

 

  1. Модомики, ҳаёт тарозисидаги қувонч ва қайғу мувозанати тенг эмас экан, бахтиёрлик ўз маъносини йўқотади.

  1. Аслида ким ва нимага қодир эканлигимизни англаш – умрнинг улкан ютуғи.

 

  1. Муҳаббат бошқарган жойда куч ишлатишга зарурат йўқ. Куч ишлатилган жойда эса муҳаббат бўлмайди.