Бугун “Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон Бокс сериясининг еттинчи мавсуми гуруҳ босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувни ўтказади.
Боксчиларимиз Тошкентда гуруҳ пешқадам Қозоғистоннинг “Astana Arlans” жамоасини қабул қилишади. Бу икки жамоанинг Қозоғистонда ўтган илк тўқнашувида ён қўшниларимиз 4:1 ҳисобида зафар қучишганди, деб ёзади Sof.uz.
“Жавоб баҳсида ўша мағлубиятни унутишимизга ёрдам берадиган ҳисобда ғалаба қозонишимиз шарт. Мен 5:0 ҳисобидаги ғалабани назарда тутяпман. Бундан аввал Россия ва Хитой жамоаларини айнан шундай ҳисобда енгдик. Энди навбат “Astana Arlans”га”, - деди Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов.