Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Туркманистон жамоаси устидан ғолиб бўлиб, муддатидан аввал Осиё чемпионати финал қисмига йўл олди. 16 октябрь куни Эроннинг Табриз шаҳрида бўлиб ўтган учрашув 2:4 ҳисобида якунланди. Gazeta.uz шу ҳақда ёзмоқда.
Футбол федерациясининг хабар қилишича, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Осиё чемпионати саралаш босқичида Непални ҳам мағлубиятга учратиб (14:1) «А» гуруҳида етакчилик қилмоқда.
Сўнгги учрашув сешанба куни гуруҳда етакчилик қилиш учун курашаётган Қирғизистонга қарши кечади. Ушбу жамоа ҳам ОЧга чиқиш йўлланмасини нақд қилиб қўйган. Шунингдек, бошқа учрашувда Туркманистон ва Непал термалари куч синашади.
Футзал бўйича Осиё чемпионати 6−18 февраль кунлари Хитой Тайбэйда бўлиб ўтади. Қитъа мусобақасида 16 та жамоа иштирок этади.