Биласизми?

“Футбол Моцарти”: Лионел Мессининг машҳур фикрлари

"Мен унингдек ғайратли ўйинчи кўрган эмасман. У мисоли Яратганинг мўъжизасидир," деган эди "Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран. Бошқа ҳамкасблари эса Мессини "футболнинг Моцарти" деб эътироф этишади. Эҳтимол, сизга давримизнинг бетакрор футбол юлдузининг ҳаёти, ютуқларига оид барчаси маълумдир. Биз эса қуйида унинг энг сара фикрларини диққатингизга ҳавола қиламиз.

Лионел Мессининг фикрлари: 

Сен урган гол жамоанг ўйинда ғалаба қозонсагина аҳамиятли бўлади.

***

Мен жаҳон чемпиони бўлишни ўзгаларнинг менга нисбатан ҳурматини ошириш, ёки буюклик учун орзу қилмайман.

***

Мен ўз миллатим ва миллий жамоам шаънини кўтариб майдонга чиқиш, айни шу мақсадда исмим ёнига "жаҳон чемпиони" деган номни қўшиб қўймоқчиман.

***

Мени футбол улғайтирган. Бу кунга келгунча кўп кунларни бошдан ўтказдим. Майдон ва унинг ташқарисида бўлган яхши ва ёмон нарсалар аввало инсон ва профессионал бўлишимга хизмат қилган.

***

Мен ота бўлдим. Бу – ҳаётдаги улкан ўзгариш палласи. Оталик ҳаётга бошқача боқишингни таъминлайди. Энди фарзандим – менинг ҳамма нарсам.

 ***

Уйга келиш ва тобора улғайиб бораётган ўғлимни кўриш – менга ташвишларимни бир зумда унутишга ёрдам берадиган қувончдир. Бу хурсандчилик мени тубдан ўзгартирди.

***

Ҳаётда футболда ғолиб бўлиш ёки ютқазишдан ҳам муҳимроқ ишлар бор.

***

Футболда энг муҳим нарса – бу ўйнашдир. Мен футболда доимо ўзимга ёққан услубда ўйин кўрсатаман.

***

Мен болалик давримдан бошлаб ҳозиргача футбол ўйнашдан роҳатланаман. Ва сўнгги қадамни ташлашга кучим етгунига қадар шундай бўлиб қолади.

***

Ўйнаш ҳузури ҳамда шавқи йўқолиши билан мен футболни тарк этаман.

***

Мен мунтазам юксалиш тарафдориман. Кўпроқ гол уриш, кўпроқ ғалаба қозониш. Мен шу нарсаларга доим очман. Ҳеч қачон уларга тўймайман.

***

Лионел Мессининг м

Мен ҳам бошқалар сингари ҳаёт кечирувчи оддий одамман.

***

Футбол учрашувларидан сўнг бошқалар қатори оилам, дўстларим даврасида бўлишни афзал кўраман.

***

Мен доимо ўз чегараларимни, имкониятим сарҳадини кесиб ўтишга интиламан. Кундан-кун маҳоратни ошириб бориш энг катта эҳтиёжим.

***

Энг яхши ўйинчи бўлиш менинг наздимда юксак шараф. Аммо Барса, бу – фақат Месси дегани эмас. Барсада энг яхши ўйинчилар кўп.

***

Тўғрисини айтсам, мен ўзимнинг зўр ўйинчи эканимни ҳис қила олмайман. Мен фақат ўз орзуларимга эришишни истайман. холос.

***

Аммо мен футбол майдонига "энг яхши" бўлиш учун тушаётганим йўқ. Мен ўйинга завқланиш учун тушаман.

***

Лионел Мессининг м

Мен ҳеч қачон бугунгидек ҳаёт кечиришимни тасаввур ҳам қилиб кўрмаганман. Ҳар доим футболни яхши ўйнашни орзу қилганман ва бугун ўз орзуларимда яшамоқдаман.

***

Доим янада кўпроғидан умид қилиш, доимо ўзининг биринчи рақамли танқидчиси бўлиш, ўзининг яхши ва ёмон жиҳатларини тан олиш - муваффақиятимнинг ягона сири.

***

Орзуга эришиш учун курашиш керак. Бунинг учун ўзингни қурбон қилишинг, қаттиқ меҳнат қилишинг зарур. Мен бунинг учун ҳаётимнинг 17 йилини сарфлаганман.

***

Мендаги ғайратнинг омили пул эмас. Менинг шижоатим учун коптокнинг оёғимда бўлишидан ҳам муҳимроқ омил йўқ. Ишонч билан айтишим мумкинки, ҳаваскор ўйинчи бўлган тақдиримда ҳам ҳозиргидек ўйнаган бўлар эдим.

***

Бахтиёр ва табассум қилаётган болани кўришдан ҳам улканроқ қувонч йўқ. Мен доим қўлимдан келганича, кези келганида дастхатлар улашиб болаларга шодлик улашишга уринаман. Боланинг кулгиси дунёдаги жамики бойликдан қиммат.

***

Хоҳ дўстона, хоҳ режалаштирилган учрашув бўлсин, мен доимо бир хил ўйин кўрсатаман.

***

Кези келганда  ютиш ҳар доим ҳам қўлингдан келмаслигини тан олишга тўғри келади.

***