Биласизми?

Focusbook ёрдамида Facebookни енгинг

Focusbook Chrome браузери учун янги кенгайтмадир, у Facebookка михланиш касаллигига қарши курашда асқотади. Унинг ёрдамида фейсбукка қарамликни енга оласиз.

Facebook деган вақт ўғриси иш унумдорлигимизнинг белига тепаётибди. Бирровга кириб, бир кун вақтимиздан ажраламиз. Янгиликлар тасмаси ва расмлардан диққат узиш машаққатнинг ўзи. Кенгайтма яратилишига ундаган сабаб шудир.

Focusbook бошқа кенгайтмалардан фарқли равишда фейсбукдаги вақтингизни чекламайди, тўсиб қўймайди. Бунинг ўрнига сизни масъулиятга чақиради, ваъдада туришга чорлайди.

Ҳар гал фейсбукни очганингизда Focusbook мақсадингизни сўрайди. Саволдан қочиб қутулишнинг иложи йўқ. Тепадаги ҳаворанг ойна мақсадингизни ёзмагунингизча сайтни беркитиб тураверади.

Мақсадни кўрсатгач, янгиликлар тасмангизни кўздан кечиришга ўтасиз. Қутулдим, деб хомтама бўлманг, 2-3 дақиқа ўтгач, Focusbook яна “ишга киришади”. Пешонанингизда тағин ҳаворанг ойна пайдо бўлиб “Бўлдими? Ишга киришинг!” дея эслатади. Бу кўк тугма билан батамом ёпиб қўйса бўладиган оддий эслатма ойнаси эмас.

Бир қарашда Focusbook фейсбукка қарши жуда юмшоқ воситага ўхшайди, бироқ фойдаланувчига етарлича таъсири бор. Ҳаммасидан ҳам ижтимоий тармоққа бор бўйича шўнғиб кетишнинг олдини олади, “қирғоққа қайтиш” кераклигини бот-бот эслатади. Агар Focusbook сизга қатъиятсиз туюлса, бошқа “қаттиққўл” воситаларни ишга солинг.

lifehacker.ru сайти мақоласи асосида тайёрланди