Ўтган ҳафта форс матбуотида Эрон терма жамоаси футболчилари мамлакат футбол федерациясининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.
Маълум бўлишича, Эрон футбол раҳбарлари футболчиларга ваъда қилинган мукофот пулларини беришни кечиктиряпти. Шу муносабат билан эронлик футболчилар Ўзбекистонга қарши ўйинда атайин мағлубиятга учраш вариантини ҳам кўриб чиқишмоқда. Яъни ЖЧ-2018 чиптасининг тақдирини кейинги ўйинларга қолдиришмоқчи.
Лекин бу гап-сўзларга ишониб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳаволаниб ёки бамайлихотирликка берилмаслиги керак. Ахир бойкот эълон қилган жамоани ютиш зарур, улар ҳам майдонга тушишади-ку барибир.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида маҳаллий вақт билан соат 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши белгиланган эди.
Бобур Жалолов