Сумка ҳар бир эркак киши учун зарур бўлган буюмлардан бири. Унга аёллар каби саноқсиз нарсалар солмасалар-да, эркаклар учун барибир унинг борлиги маъқул. Хўш, бугун қандай сумкалар урфда ва улар қандай танлади?
Энг асосий қоидани эслаб қолинг: эркаклар сумкасининг ўлчами унинг бажарадиган вазифасига қараб, аниқлаштирилади. Демак, эркаклар учун сумка турлари билан танишинг:
Бу сумкача аввал бошда аёллар учун аксессуар сифатида ишлаб чиқарилган эди. Бироқ вақт ўтиб, бу ихчам матохнинг эркакларга мослаштирилганлари ҳам пайдо бўлди. Аёллар ва эркаклар клатчи ранглари ва вазифаларига кўра фарқланади. Унга энг керакли буюмлар жойланади.
Клатч иш услубидаги кийимлар учун мос саналади. Casual услубига эса мос эмас.
БАРСЕТКА
Сиз агар энг сўнгги мода кетидан қувадиган одамлар тоифасидан бўлмасангиз, клатчка талпинмай, барсетка харид қилсангиз ҳам бўлаверади.
Анъанавий барсетка белгача тушиб турадиган узун тасмали кўринишда бўлади. У оғир сумкаларни кўтариб юришга тоқати йўқ эркаклар учун мўлжалланган. Унга бемалол смартфон, турли калитлар, пул, ташриф қоғозлари ва ҳаказоларни жойлаштириш мумкин. Бундай сумкадан нафақат иш кунлари, балки катта чарм портфель кўтариб юриш шарт бўлмаган кунларда ҳам фойдаланиш мумкин.
У casual услубидаги кийимлар учун айни муддао. Иш услубидаги кийимлар “ўтирмайди”.
ЧАРМ ПОРТФЕЛЬ
Эркаклар портфели — бу доим ўз карьераси билан банд бўлувчи ишчан одамларнинг асосий ҳамроҳи. Унга иш ҳафтасида керак бўладиган барча буюмларни батартиб жойлаштириш мумкин. Эркаклар портфелига китоблар, ноутбук ва бошқа ҳужжатларни бемалол сиғдирса бўлади. Ҳатто севимли рафиқаси томонидан таёрланган овқатларни ҳам жойлаш мумкин.
Замонавий технологиялар кўмаги натижасида бугунги портфеллар 80-90 йиллардаги чарм сумкалардан анча ихчамлашди. Ҳозирда замонавий портфеллар кўпроқ теридан тайёрланмоқда.
Бундай портфель ишга мос услубдаги кийимлар, ҳатто жинсига ҳам тушаверади.
ПОЧТАЧИ СУМКАСИ
Бу сумка ҳақида номи ҳам сўзлаб турибди. Унинг “аждодлари”да почтачилар хат-хабар ташишган.
Классик почтачи сумкаси теридан тикилади. Бу ҳозирда йигитлар орасида кенг тарқалган сумкалардан бири саналади. Шаҳарда истиқомат қилувчилар уни яхши кўришади. Катта очиб-ёпиладиган қисми, кенг-мўл чўнтаклари, турли ёзувларга бой кўриниши, елкага осиб юриш учун қулайлиги кўпчиликка манзур. Айниқса, бунинг асосий харидори талабалар.
Почтачи сумкаси иш кийимига мос, бир оз тўлдирилган casual услубидаги кийимга ҳам ярашади.
ГАЗЕТА ТАРҚАТУВЧИ СУМКАСИ
Унинг почтачилар сумкасидан йирикроқ ўчлами ва турфа хил материаллардан тайёрланиши билан фарқ қилади. Мазкур буюм елкан оша осиш учун мўлжалланган. У асосан матодан тайёрланади ва турли безаклар билан ҳам бойитиш мумкин.
Бундай аксессуарлар эркин услубда кийинувчилар учун мос, масалан, талабалар, ижод аҳли. Унга бир неча газета, китоб, блокнот, iPad, спорт учун кроссовка, идишда сув ва бошқа буюмларни жойлаш имкони бор. Газетачилар сумкаси рюкзакнинг энг асосий ва муносиб ўринбосаридир.
НOLDALL СУМКАСИ
Бу типдаги сумка бор нарсасини ўзи билан олиб юрувчилар учун мўлжалланган. HoldAll сумкаси “бағрикенлиги” жиҳатидан ҳарбий-денгиз флотининг Duffle сумкасига ўхшаб кетади.
Унга бемалол ноутбук, турли ҳужжатлар, спорт кийимлари ва бошқа зарурий буюмларни жойлаш мумкин. Замонавий эркак учун зарур бўладиган кўп буюмлар учун ундан жой топилади.
HoldAll сумкасини танлашда имкон қадар қора ва жигарранглиси тавсия этилади. Унинг ранги қанча тўқ бўлса, шунча яхши. Ялтироқ ва ёрқин ранглилари аёлларникидек кўринади. Шу боис, ундай ранглардан қочинг!
У барча турдаги кийимларга мос келади. Агар у яхши чармдан ишланган бўлса, баҳоси янада қиммат бўлади. Сайру саёҳат ва хизмат сафарлари учун бемалол ола кетишингиз мумкин.
Шундай қилиб, таъкидланганидек, ишингиз талаби, қизиқишларингиз, иқтисодий имкониятларингизга қараб, сумка танлайверасиз. Энг муҳими, ўзингизга маъқул бўлсин ва кўп йиллар сизга хизмат қилсин!
Интернет материаллари асосида тайёрланди.