Биласизми?

"Эль Класико"да барча масала сўнгги дақиқада ҳал бўлди

Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 28-дақиқасида бурчак тўпидан сўнг Серхио Рамос тўпни дарвозага йўллади, зарба дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни Каземиро бўш дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 1:0, деб ёзмоқда Sof.uz.

Орадан кўп ўтмай Лионель Месси рақиб жарима майдони ёнида икки рақибни алдаб Кейлор Навас дарвозасини ишғол қилди - 1:1.

73-дақиқада Тони Кроосни алдаган Иван Ракитич чап оёғида дарвозанинг узоқ устуни ёнига зарба бериб гол урди - 1:2.  Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида Чап қанотдан узатилган тўпни Хамес Родригес яқин масофадан гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги иккинчи дақиқада Албанинг пасидан сўнг Месси кучли зарба билан гол урди ва "Барселона"га ғалаба келтирди - 2:3.

"Реал Мадрид" - "Барселона" 2:3 23 апрель. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу" стадиони. Бош ҳакам - Алехандро Эрнандес (Санта-Крус-де-Тенерифе). Голлар: Каземиро 28, - 1:0. Месси 33, - 1:1. Ракитич 74, - 1:2. Хамес 85, - 2:2. Месси 90+2, - 2:3. "Реал Мадрид" - Кейлор Навас, Карвахаль, Начо, Серхио Рамос, Марсело, Каземиро (Ковачич, 70), Кроос, Модрич, Бэйл (Асенсио, 39), Бензема (Хамес, 82), Роналду "Барселона" - Тер Штеген, Пике, Ракитич, Бускетс, Иньеста, Суарес, Месси, Алкасер (Андре Гомеш, 70), Альба, Серхи Роберто, Юмтити Четлатиш: Серхио Рамос 77