Июль ойининг бошида Ўзбекистон Қозоғистон банкларига ўз бозорига кириш имкони учун шароитларни енгиллаштирди, бу узоқ вақтдан буён ўз филиали очишни режалаштирган Қозоғистоннинг Halyk Bank’ига йўл очди. Kun.uz шу ҳақда ёзмоқда.
Мисол учун, ноябрь ойида банк раҳбарияти фаол бозорни фаол ўрганиш босқичида эканлиги маълум бўлди.
Май ойида бу маълумот тасдиқланди ва банк бошқаруви раиси Умут Шаяхметованинг таъкидлашича, ҳужжатлар тўплами тайёрланган, тартибга солувчи - Ўзбекистон Марказий банки билан мувофиқлаштириш талаб этилади.
10 июлга қадар фақат «А» рейтингига эга бўлган хорижий банклар Ўзбекистонда лицензия олиши мумкин эди, аммо янги келишув билан ҳамма нарса ўзгарди, дея ёзади Diplomat Magazine.
«Келишув доирасида қозоқ банкларига Ўзбекистон ҳудудида трансчегаравий муассасани ташкил этиш ёки сотиб олиш имконияти берилди, бунда улар зарур шартларга жавоб бериши керак. Шартлар орасида: бош банк учун тенге эквивалентида устав капитали 100 млн евро миқдорида ва трансчегаравий муассаса учун 100 млрд сўм миқдорида бўлиши, шунингдек, чет эл валютасида халқаро миқёсда Standard & Poor’s рейтинг агентлигининг „В“дан паст бўлмаган ёки Fitch Ratings, Мооdy’s томонидан берилган шундай даражадаги узоқ муддатли кредит рейтингининг мавжудлиги», - дейилади расмий матбуот хабарномасида.
Айнан «B» рейтингини олган Halyk Bank’нинг Грузия ва Қирғизистонда кичик шўъба корхоналари мавжуд.
Қозоғистонда банк давлат хизматчиларининг кўпчилигига иш ҳақи тўлаш, пенсия ва давлат билан боғлиқ бошқа операцияларга жавобгар. Қозоғистонда ишлатиладиган банк карталарининг 40 фоизи Halyk Bank логотипига эга.
«Halyk Group нафақат Қозоғистон, балки МДҲ ҳудудида ҳам катта ўрин ва улушга эга. Биз ҳудудий миқёсда катта молиявий гуруҳмиз. Ўзбекистон бизга қизиқ. Ҳа, музокаралар олиб бордик. Ўзбекистонда шўъба банкни очишга рухсат олиш учун ҳужжатларни тўплаяпмиз», - деганди Шаяхметова баҳорда.
2017 йилда Halyk Bank мамлакатда ўша пайтдаги энг йирик банклардан бири бўлган «Казкоммерцбанк»ни сотиб олди, ва уни ўз таркибига киритишга киришди.
«Агар Halyk Bank жиддий сармоялар билан чиқса, у „Казкоммерцбанк“ни сотиб олганида буни амалга ошириши мумкинлигини исботлаган, унда бу Ўзбекистон банк секторидаги мувозанатнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин», - дея ёзади Diplomat Magazine.
Шу билан бирга, Ўзбекистон бозорида қозоқ банкларининг мавжудлиги мамлакатга фойдали бўлиши мумкин, чунки банк ўзининг илғор тажрибаси ва янги пул маблағларини олиб келиши мумкин.