Габриэль Гарсиа Маркес — колумбиялик афсонавий ёзувчи, 1982 йилда адабиёт йўналишида Нобель мукофоти соҳиби. У чин маънода адабиёт ихлосмандларини афсона ва ҳақиқат уйғунлигидаги "сеҳрли реализм" жанри билан шайдо қила олган адиб. Айтишларича, унинг илк ҳикояларига ўхшаш бадиий намуналар шу қадар саёз бўлганки, бунақа ижодий ишларни ҳатто мактаб ўқувчиси ҳам ёза оларди. Габриэлнинг шахсиятига хос қатъийлик ёзувчини "Лотин Америкасининг авлиёси" деган шарафли ном билан сийлади. Таниқли адиб 2014 йилнинг 17 апрелида Мехикода 87 ёшида ҳаёт билан видолашди.
Адиб ўзидан кейинги авлодларига қуйидаги 55 олтин қоидани насиҳат қилиб кетган.
Ҳаёт қоидаси
- Раҳм-шафқат ҳиссига эга инсонга ишонинг.
- Бажариш мумкинлигига кўзингиз етмаса, бирор буйруқни беришга одатланманг.
- Гарчи, орзуни ейиш имконсиз бўлса ҳам, у қоринни тўйғазади.
- Қанча уринма, энг яхшиси кутилмаганда содир бўлади.
- Сени тушуниши бўлган янги одамни учратишдан умидвор бўлишдан аввал ўзинг ўзингни тушунишга улгур.
Ўзим тўғримда
- Мен кимнингдир олдида ечиб мулозамат кўрсатмаслик учун ҳам, шляпа киймайман.
- Охир-оқибат бошқалар сени ким деб билишлари каби бўлмаслик имконсиздир.
- Мен ўзимнинг оғир аҳволда эканимни фаҳмлаган тақдиримда кимдандир нимадир кутишдан кўра ўзимни ахлат ўрасига ташлашни афзал кўраман.
- Мен кутилмаган кўнгилсизликларни четлаб ўтишга ҳаракат қиламан. Шу боис ҳам эскалатор ўрнига зинани афзал кўраман. Кези келса, самолётни ҳам инкор қиламан.
- Мендан сўраганларга доимо тўғрисини айтганман: хиёнаткор гўзаллар менда уларга уйланишим учун ҳеч қачон етарли фурсат қолдиришмаган.
Бахт тўғрисида
- Бахтиёрликдан ҳам яхшироқ даволайдиган дори йўқ.
- Кулиб юр, бахтсизликка роҳатланишига йўл қўйиб берма.
- Билдимки, ҳар ким уни чинакам бахтиёрлик ерда кутаётганини ҳисобга олмасдан, юксакликда яшашга интилар экан.
- Осон эришилган бахтнинг умри қисқа.
Муҳаббат тўғрисида
- Дунёни юргизаётган бахт оғушидаги муҳаббат эмас, бебахт якун топган муҳаббат кучидир.
- Кучсизлар қатъий қоидалари мавжуд муҳаббат қироллигига ҳеч қачон кира олишмайди. Бу ерда дилбар аёллар ўзларини фақатгина кучли, қатъий эркакларга ишониб топширадилар. Бундай эркаклар аёлларга улар бир умр суяниши мумкин бўлган ишончни ҳадя қиладилар.
- Жамият ҳаётида энг муҳим нарса – қўрқувни енгиш бўлгани каби, ҳаётдаги жуфтликлар ҳам истиқболдаги зерикиш устидан ғолиб келишлари керак бўлади.
- Бахтсизликнинг энг ярамас томони шуки, у ёлғон ишлатишга мажбур қилади.
- Агар ниманидир севсанг, уни ўзингдан озод қил. Тақдир уни сенга ёзган бўлса, охир-оқибат у яна ёнингга қайтади.
- Кимдир сени сен хоҳлаганинг каби сева олмаса, бу – у сени бор вужуди билан севмайди дегани эмас.
- Ҳеч ким сенинг кўз ёшингга арзимайди. Кимдир бунга муносиб бўлганида, у сени йиғлашга мажбур қилмас эди.
- Эҳтимол, бу дуёнда бир одамдирсан. Аммо, унутма — ким учундир бир оламдирсан.
- Вақтини сен билан ўтказишни истамаган одамга вақтингни сарф қилма.
- Чинакам муҳаббат бир ҳафта, бир ой ёхуд бир йил ўтиб ҳам сендан узоқлашгиси келмайди. Уни шу йўл орқали фарқлаш мумкин.
- Рашк – мисоли швед гугурти: у фақат ўз қутисидангина чақин чиқаради.
- Кимнидир қаттиқ соғинишнинг энг азоблиси — ёнингдаги ўша ҳеч қачон сеники бўлмаслигини ҳис қилишдир.
- Фақирлик бор ерда муҳаббат ҳам бўлади.
- Одамлар "кексайганим туфайли севмай қўйдим" деб ўйлашади. Аслида эса севмай қўйганликлари сабаб кексайишади.
- Аёлни нимадир ўзига жалб қилса, биламанки, ҳаммаси яхши бўлади. Дунёни аёллар бошқариши менга кундай равшан.
Ҳаёт ва ўлим тўғрисида
- Ҳаёт — ўтган эмас, эсда қолган кунлардир.
- Биз қачонлардир шундай бўлган ва ич-ичимизнинг қаеридадир ҳануз яшаётган бола овозига қулоқ тутишимиз керак. Модомики, ичимиздаги боланинг овозини тингласак, кўз олдимизда тағин ёруғлик барқ уради. Бу болакай билан алоқани узмас эканмиз, ҳаёт билан ўзаро алоқаларимизга ҳам путур кетмайди.
- Ҳамма нарса – тирик жон. Фақат унинг қалбини уйғота билиш керак.
- Бахтиёр кексалик — бу ўз ёлғизлигинг билан чиқиша олишдир.
- Мен шуни англадимки, ўлмоқ — қайтиб ҳеч қачон дўстлар билан бирга бўла олмаслик дегани экан.
- Ўтмиш шодликларини алам ва афсусларсиз ёдга олиш — ажиб хусусиятдир.
- "Қўрқув" деган сўз уруш заҳматидаги инсоннинг бор ҳиссини ифодалар экан, бунинг учун юзлаб сўзларни исроф қилишнинг нима кегари бор.
Ижод тўғрисида
- Адабиёт — одамларнинг устидан кулиш учун ўйлаб топилган энг яхши вақтичоғлиқдир.
- Илҳом меҳнат чоғида келади.
- Фикрларнинг ота-онаси бўлмайди. Улар бизнинг тепамизда фаришталар мисол учиб юришади.
Худо тўғрисида
- Муҳим нарса сенинг Унга ишонмаслигинг эмас, Худонинг ҳали ҳам сенга ишонч билдираётганидир.
- Худосизлар мақсадларига художўйларсиз эриша олмайдилар.
- Шайтонга бизни гуноҳга бошлашдан кўра ақлимизни шошириб қўйиш кўпроқ ёқади.
- Гарчи, Худога ишонмасам ҳам, Ундан қўрқаман.
Телбалик тўғрисида
- Агар даъво-далилларига қулоқ тутганимизда, бирорта ҳам савдойи-телба қолмас эди.
- Сукут сақлаган телбанинг келажаги яқин.
Вақт ва кутиш тўғрисида
- Таклифни кутгандан кўра, бемаврид бўлса ҳам, борган яхши.
- Узоқ кутишни амаллаган одам, яна бир оз кута олади.
- Ҳеч қачон жуда кеч эмас.
- Жарроҳлик амалиётисиз ҳам яшаш мумкиндир, бироқ вақт ниҳоясига етса, яшаш ҳам имконсиз.
Дўстлик тўғрисида
- Ярашиш дақиқаларининг қадри жонажон дўстлик қийматидан баландроқдир.
- Дунёда энди йўқ дўст — энг яхши дўст.
- Сенинг қўлингдан тутиб, юрагингни ҳис қилган инсон чинакам дўстингдир.
- Сенга озор берувчи одам доимо топилади. Одамларга ишонишда давом этиш керак, фақат оз-моз ҳушёрлик билан.
- Пул — шайтон супуриндиси.
- Одам ўлиши кераклигида эмас, ўлиши мумкинлигида ҳаётдан кўз юмади.
Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси.