Бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Ироқ учрашуви бўлиб ўтади. Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун бугунги ўйин ҳал қилувчи аҳамитяга эга бўлади.
Бугун 21:30. Ўзбекистон (У-23) – Ироқ (У-23)
Ғалаба қозониш орқалигина чорак финалга чиқиш имкониятини ошириб оламиз. Дуранг натижа қайд этилса, сўнгги турда Жанубий Корея терма жамоасининг Ироқни мағлуб этишини кутиш ва бунинг баробарида ўзимиз ҳам ғалаба қозоншимиз шарт бўлади.
Бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади. Учрашувни уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид Ал Каф бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Гуруҳдаги яна бир ўйин 18:30да Жанубий Корея ва Яман ўртасида бўлиб ўтади. Манба:ввв.оламспорт.сом