Саломатлик

Брюс Лининг “аждаҳо байроғи” машқини бажариш йўли

Instagramда спорт ишқибозлари саҳифаларида ёки видеоларда ерга елкасининг орқа тарафи билан тиралиб машқ қилаётган йигитларни кўрамиз. Уларнинг куч-қуввати ҳавасимизни қўзғайди, албатта. Бу машқ номи “аждаҳо байроғи” дейилади. Бугун шу машқни бажариш йўлини ўргатамиз.

“Аждаҳо байроғи” машқини донгдор актёр Брюс Ли кашф қилган, дейишади. Бу, нафақат, кўримли машқ, балки интенсив машқ саналади ва бутун танани тоблайди, деб ҳисоблайди спорт мураббийси Жон Чеймберг (Jon Chaimberg).

Бу мураккаб машқни ўрганишингиз учун ўртача олти ҳафта вақтингиз кетади. Ҳафтасига 4-5 марта машғулот ўтасиз.

Тайёргарлик машқлари бешта бўлиб, аввало, тосни кўтариб айлантиришдан бошланади ва “аждаҳо байроғи”ни эгаллашингиз билан тугайди. Ҳар ҳафта танангизга юкланишни ошириб борасиз.

Такрорлаш ва машқ уринишлари (подход) сонини қуйидагича режалаштиришни тавсия этамиз:

1-ҳафта: ҳар бирида 10-15 мартадан 5 уриниш;

2-ҳафта: ҳар бирида 15-25 мартадан 5 уриниш;

4-ҳафта: ҳар бирида 5 мартадан 5 уриниш;

5-ҳафта: ҳар бирида 10 мартадан 3-5 уриниш;

6-ҳафта: ҳар бирида 10 мартадан 5 уриниш;

Эсда тутинг! Машқни бажараётганда диққатингизни қорин мускулларингиз, бел ва думбангизга қаратинг. Танангиз тўғри турсин, белингиз қийшаймасин, айниқса, тушаётганда. Машқ чоғи зўриқиш елкангизга эмас, умуртқангизнинг бўйинга яқин соҳасига тушсин. Бўйнингиз эркин қолсин.

Брюс Лига айланишингизда омад тилаймиз.

lifehacker.ru сайти асосида тайёрланди