Биласизми?

Бош прокуратура департаментининг номи ўзгартирилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти энди бошқа ном билан аталади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

«Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрида»ги Президент фармонида шу назарда тутилган.

Фармонга кўра, Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти этиб қайта ташкил қилинди.