Биласизми?

Бенжамин Франклиннинг кун тартиби

Бенжамин Франклинни Америка давлатининг отаси дейишади. Исмини билмасангиз ҳам расмини кўргансиз – 100 долларлик купюрадаги сочи тўкилган инсон ўша бўлади. Айримлар уни АҚШ президенти бўлган деб янглишади. У президент бўлмаган, аммо ўта юксак мартаба эгаси бўлишдан ташқари мутафаккир олим, кашфиётчи, ёзувчи ва мусиқачи бўлган.

Бенжамин иш кунини тўғри ташкил этиш орқасидан катта муваффақиятга эришган. Келинг, унинг кун тартиби билан танишиб чиқинг ва ўзингизники билан солиштириб кўринг (агар кун тартибингиз бўлса).

Бенжамин Франклиннинг 10 ўгити.

  1. Ланж тулки уй паррандасини тутолмас.
  2. Йўқотган вақтингни қайтаролмайсан.
  3. Ялқовликнинг суст одими туфайли камбағаллик уни тезда қувиб етади.
  4. Эрта туриб, эрта ётиш кишини соғлом, бой ва доно қилади
  5. Машаққатсиз муваффақият бўлмас.
  6. Тиришқоқлик муваффақиятнинг онасидир.
  7. Бўш вақт ва дангасалик бошқа-бошқа нарсалар.
  8. Вақт – пулдир.
  9. Ишлатиладиган калит зангламайди, доим ярақлаб туради.
  10. Ишни назорат қилмаслик – ишчиларга ҳамённи очиб қўйишдай гап.

bismotivation.ru сайти асосида тайёрланди