Биласизми?

4 март куни Ҳасанбой Дўстматов яна рингга кўтарилади

4 март куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт комплексида бўлиб ўтадиган “The World Series Boxing” (WSB) – Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумидан ўрин олган “Uzbek Tigers” ва “Patriot Boxing Team” ўртасидаги учрашув тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда

Унда ўзбекистонлик боксчилар Абдулҳай Шораҳматов, Эльнур Абдураимов, Исроил Мадримов, Зуҳриддин Маҳкамов ва Ҳасанбой Дўстматов иштирок этиши режалаштирилган.

WSB турнирида умуман енгилмаган боксчи Ҳасанбой Дўстматов учун бу жанг Рио Олимпиадасидан бери биринчиси ҳисобланади. С1 гуруҳидан жой олган бу ўйинда Россиянинг “Patriot Boxing Team” жамоаси боксчиси Батор Сагалуев Ҳасанбойга қарши рингга кўтарилади.

Бундан аввалги Қозоғистондаги жангларда иштирок этган Олимпиадачи боксчиларимиз Тошкентда рингга чиқмайди.

Алишер Рўзиоҳунов