Биласизми?

1 сентябрдан Давлат хизматлари марказларига янги хизматлар қўшилади

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич жорий этиладиган, «ягона дарча» тамойили бўйича Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони ортиши режалаштирилмоқда.

Жумладан, туғилганликни қайд этиш, Адлия органлари ва муассасаларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш, ФХДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш, жисмоний шахс — солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш, жисмоний шахсларга СТИР бериш Давлат хизматлари йулга кўйилмоқда.

Бу давлат хизматларидан фойдаланишда ахолига қулайлик яратади.