Европа инвестиция банки октябрда Ўзбекистонга 400 миллион евро миқдорида биринчи кредит ажратишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди ушбу банк президент ўринбосари Васил Худак.
Эслатиб ўтамиз, Европа инвестиция банки делегацияси Васил Худак бошчилигида 20 май куни расмий ташриб билан Ўзбекистонга келди.
“Айтиш мумкинки, бугунги кунда биз 300-400 миллион евро миқдорида бўлган лойиҳалар бўйича келишиб олдик… Буни октябрда Ўзбекистон президенти Брюссел, Европа Иттифоқига ташриф буюрганда имзолаш режалаштирмоқдамиз”, — деди Худак Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокара чоғида.
Европа инвестиция банки раҳбарияти сўзларига кўра, томонлар бир йил давомида ўтказилган музокаралардан сўнг аниқ лойиҳаларни муҳокама қилишга ўтишди.
Худак Европа инвестиция банки кредитлари ҳисобидан энергияни тежаш, сув ресурслари бошқариш, инфратузилмани ривожлаштириш, иссиқлик таъминоти, машинасозлик соҳалардаги лойиҳалари амалга ошириш режалаштирилганлигини маълум қилди.
Хусусан, ушбу банк микроавтобуслар ва тижорат автомобилларни ишлаб чиқарувчи Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive қўшма компаниясига 60 миллион евро ажратишни кўзда тутмоқда.
Бугунги кунгача Европа инвестиция банки Қозоғистонга, Қирғизистон, Тожикистон инфратузилмаларни, кичик ва ўрта бизнесдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 710 миллион евро ажратди.