Қуйида келтирилган 7 маҳсулотни ҳар куни истеъмол қилиш керак экан. Соғлом ҳаёт тарзи ана шу 7 маҳсулотдан бошланар экан.
ИСМАЛОҚ
Исмалоқ ошқозонни токсинлардан тозаловчи энг кучли маҳсулот ҳисобланади. У фолия кислотасига, B гуруҳи ва E витаминларига бой. Ундан ташқари исмалоқ қон томир ва капилярларни склеротик моддалардан ҳимоялайди. Исмалоқни ҳомиладор аёллар ва ёш болалар кўп ейиши керак. Бўйи ўсмаётган ва яхши ривожланмаётган болаларга исмалоқли пюре қилиб бериш тавсия этилади.
Исмалоқни ҳар куни тухум, питса, пирог, сендвич ва бошқа иссиқ таомларга қўшиб истеъмол қилса бўлади.
ҚАТИҚ
Қатиқ бифидо-лакто бактерияларга бой бўлиб, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди. Қатиқ иммунитетни ошириш қобилиятига ҳам эга. Ундан ташқари қатиқ ва қатиқ маҳсулотлари кальцийга бой бўлади.
Кунига камида 1 стакан қатиқ ёки қатиқ маҳсулотларини данак ёки меваларга қўшиб истеъмол қилса бўлади.
ПОМИДОР
Помидор каллий, кальций, магний ва темир моддасига бой сабзавотдир. Витаминлардан B1, B2, B3, B6, B9, E ва кўп миқдорда C витаминига бой. Помидорнинг энг муҳим хусусияти - ундаги ликопин моддасидир. Айнан шу модда туфайли помидор қизил рангда бўлиб, организмни саратон касаллигидан ҳимоялаб туради.
Ранги қип-қизил помидорлар ликопинга бой ҳисобланади. Ундан ташқари помидор антидепрессантдир, чунки унинг таркибида депрессияга қарши, кайфиятни кўтарувчи сератонин моддаси мавжуд.
Помидорни кун мобайнида салатга қўшиб, бутерброд билан, ўзини, таомлар ичига қўшиб истеъмол қилса бўлади.
САБЗИ
Сабзи ушбу рўйхатга каротин ва витамин А га бой эканлиги учун киритилди. Бу моддалар кўриш қобилиятини яхшилайди, шунинг учун ўсаётган болалар учун сабзи муҳим маҳсулот ҳисобланади.
Кунига 1-2 сабзи шарбатини чиқариб ёки ўзини истеъмол қилиш керак. Сабзидан салат қилаётганда, сметана ёки сабзавот ёғини қўшиб истеъмол қилиш фойдали бўлади.
БЛУБЕРРИ
Блуберри меваси кўзга фойдали эканлиги билан ҳаммага аён. Лекин унинг яна бир муҳим хусусияти унинг антиоксидантга бойлигидир. Антиоксидантлар организмни саратон, юрак-томир, қанд касалликларидан сақлайди. Ундан ташқари, тадқиқотларнинг кўрсатишича, антиоксидантлар миянинг қариши билан боғлиқ хотира муаммолари билан курашишга ҳам ёрдам беради.
Кунига камида 150 грамм мевани қатиқ, музқаймоққа қўшиб ёки ўзини истеъмол қилса бўлади.
ЁНҒОҚ
Ёнғоқ одам организмига керакли модда - оқсилга бойдир. Ундан ташқари унинг таркибида жуда фойдали омега-3 ёғлари ҳам мавжуд.
Кунига 7 дона ёнғоқни истеъмол қилиш зарур. Уни қатиқ, мевали салатлар ёки асал билан еса бўлади.
БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ
Булғор қалампири ёки паприка витамин С га энг бой сабзавотдир. У тери, тирноқ ва соч гўзаллиги учун жуда фойдали. Булғор қалампири ёд, темир, кальций, магний ва каллий моддаларига бой бўлиб, анемияни олдини олади ва организм қаришини секинлаштиради.
Кунига камида 1 дона паприкани салатга қўшиб, ўзини хомлигича ёки овқатга солиб истеъмол қилиш керак.
Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!
Манба: Uzbaby.uz