Яқин вақтларда Ўзбекистон пойтахтининг марказий тўрта кўчаси умуман янгича қиёфага эга бўлади, бу ҳақда Халқаро пресс-клуб йиғилишида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Тошкент ўн йилдан сўнг қандай кўринишга эга бўлиши бўйича иш олиб борилмоқда.
“Ҳозирги вақтда хорижий мутахассислар Фарғона йўли, Нурафшон йўли, Чорсу ва унинг бозор яқин атрофи, Амир Темур шоҳ кўчаси бўйича иш олиб боришмоқда. Жуда яқин вақтларда тажриба натижаларини тақдим этамиз, ўзила кўчалар қандай ўзгаришини кўрасизлар”, - деб таъкидлади Ортиқхўжаев.
Унинг сўзларига кўра, ўз вақтида кўчалар қурилиши ўз вақтида сифатли бажарилмаганлиги учун бугунги кунда тирбандликлар юзага келмоқда.
“Ҳаттоки, пиёдалар йўлаклари ҳам бўлмаган. Ҳозир булар бўйича иш олиб борилмоқда, шаҳарликлар кўчалар лойиҳаларини кўришлари мумкин”, - деб қўшимча қилди ҳоким вазифасини бажарувчи Ортиқхўжаев.
Ҳозир кўчалар лойиҳаси билан турли давлатлардан келган 40 та мутахассис иш олиб бормоқда. Улар ичида Франция, Германия, Жанубий Африка, Туркия ва Россия архитекторлари бор. Ҳозир лойиҳалар бўйича ҳужжатларни тайёрлаш босқичида, бир неча кундан сўнг, яъни 25 июнда муҳокама қилиш учун юборилади.
Барча таклиф ва истаклар эътиборсиз қолдирмасликка ваъда берилди. Лойиҳалар халқ томонидан маъқуллангандан сўнг, уларни амалга оширишга киришилади.