Биласизми?

Тошкентдаги ер ости йўли деворига ғайриоддий чироқлар ўрнатилди

Тошкент шаҳрининг Мустақиллик кўчасида жойлашган ер ости йўли деворида ноёб чироқлар жойлаштирилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, бу чироқларнинг ўзига хослиги шундаки, улар Тошкентда жойлашган энг эътиборли ва машҳур биноларни тасвирлаб туради.

Тошкент телеминораси, Амир Темур ҳайкали шу каби пойтахтнинг диққатга сазовор бинолари чироқлар ёрдамида тасвирланган.

Мазкур жамланма Мустақиллик кўчасининг Пушкин метро бекати яқинидаги халқ тилида Салар кўприги номи билан аталадиган йўл ўтказгич остидаги ер ости йўли деворига ўрнатилган.