Саломатлик

Тестостеронни оширишнинг 8 оддий усули

Тестостерон асосий эркаклик гормонидир. Эркаклик аломатларининг намоён бўлишида ушбу гормоннинг роли катта. Кўпчиган мушаклар, ўз хатти-ҳаракатларига ишонч ҳисси, кутилмаган вазиятларда ҳам ўзини йўқотмай қатъият билан бир қарорга келиш хусусияти эркаклардаги тестостеронга боғлиқдир.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, 30 ёшдан ошган эркакларда аста-секин тестостерон миқдори камая боради. Бунинг учун ваҳима кўтариш керак эмас, аммо кўнгилли деб ҳам бўлмайди. Гап нима ҳақда кетаётганлигини тушундингиз.

Тестостерон камайишининг олдини олиш йўллари борми? Дорихоналарда минг хил воситани таклиф этишади, аммо биз уларга тўхталмаймиз, чунки барча дори мутахассис назорати остида тайинлангандагина шифо бўлади.

Шу билан бирга табиий, безарар, асоратларсиз усуллари ҳам бор. Биз қуйида эркаклар учун тестостеронни оширишнинг 8та оддий усулини баён этамиз.

  1. Семизлик – кони зарар

Кузатишларга кўра семиз эркакларда тестостерон даражаси кам бўлади. Бу, албатта, ортиқча вазн асоратидир. Озишни бошлашингиз биланоқ тестостерон кўпаяди. Озиш учун маслаҳат зарур бўлса мана бу ҳаволани босинг.

  1. Мунтазам тарзда машқлар қилинг. Оч юринг, рўза тутинг

Қисқа ва интенсив машқ ва тез-тез оч юриш фойдалидир.

Интенсив машқларнинг талай турлари бор. 30 сонияли чигилёзди машқларидан тортиб 1,5-3 дақиқали тез-тез давомли машқларгача бажариш мумкин. Бунинг самараси зўр.

Машқни бирданига кучли тартибда бошлаш ярамайди. Бадан бўш ҳолда бўлиши керак. Қолаверса, тренажерлар, гантеллар, штанга воситасида шуғулланиш, югуриш ва сузишнинг катта фойдаси бор.

Бу жараёнда очликнинг ҳам фойдаси кўп. Инсон саҳардан кун ботгунга қадар рўза тутса, ортиқча ёғлардан қутулади ва тестостеронини оширишга муваффақ бўлади. Аммо меъёрни билиш муҳим, узоқ муддатли очлик кишини толиқтиради ва акс натижа беради. Шунинг учун рационга оқсилли коктейл қўшиш керак.

Машқларни комплекс тарзда адо этган эркакларда кўркам қад-қомат, таранг тери, пишиқ мушаклар пайдо бўлади.

  1. Рух меъёрини сақланг

Тестостерон даражасини ошириш учун рух моддаси ўта зарур. Рационига рух моддасини қўшиб кўплаб эркаклар тестостеронини оширган.

Рух меъёрини сақлашнинг энг мақбул йўли тўғри овқатланишдир. Таомда оқсил кўп бўлиши лозим. Гўшт, балиқ, сут, пишлоқ, дуккакли ўсимликлар, табиий йогурт, кефир истеъмол қилиш керак.

Таркибида рух бўлган поливитаминлар ва бошқа сунъий қўшимчалар истеъмол қилишда чегаравий нормасига эътибор беринг.

  1. Кучли машқлар бажаринг

Интенсив машқлардан ташқари кучли машқлар бажаришнинг ҳам нафи катта.

Кучли машқнинг интенсив машқдан фарқи - кам такрорлаш ва мунтазам оғирликнинг орттириб борилишидадир. Кучли машқда 3 кгли гантелни кўтаришлар сонини ошириб бормайсиз, унинг вазнини 5 кг, 7 кг ва шу тартибда орттириб бораверасиз. Албатта, дарҳол 100 кгли штанга остига ётиш ярамайди.

Кам вазнли тошни кўтариб натижага эришишнинг яна бир йўли – машқни секинлаштириб бажариш.

  1. D витамини зарур

D витамини ҳам тестостеронни оширади. Демак сиз қуёш нурида тобланиб ҳақиқий эркакка айлана оласиз. Одатда, қорамағиз, семиз ва кекса одамлар қуёшда тобланиб касалликка чалинишлари мумкин. Қоидасига кўра соат 10дан 15гача муддат ичида тобланиш керак. Ҳафтасига икки марта тобланиш тавсия этилади. Териси юпқа, оппоқ одамларга 5 дақиқа тобланиш етарли.

  1. Асабийлашманг

Стрессга учраганда организм кортизол ишлаб чиқаради, бу модда тестостеронни тўсади. Организмимиз шундай ишлайди, унга қарши нима ҳам қила олардик? Афсуски, замондошларимиз руҳий сиқилиш, асабийлашиш, стерссга кўп дучор бўлмоқдалар. Бу билан ўзлари истамаган ҳолда тестостерон даражасини камайтиришяпти.

  1. Таомларингиз орасидан шакарни чиқариб ташланг

Қонда шакар миқдор ошиши билан тестостерон дарҳол пасая бошлайди. Инсулин тестостеронни камайтиради, деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Ҳар нима бўлганда ҳам, ширинлик семизликни келтириб чиқаради ва биринчи маслаҳатимизни қайта ўқиб чиқишингизга тўғри келади.

АҚШлик ўртача фуқаро кунига 12 чой қошиқ шакар истеъмол қилади. Яъни умри давомида 2 тонна шакарни еб битиради.

  1. Фойдали ёғларни истеъмол қилинг

Организмимизга ўсимлик ва ҳайвонларнинг тўйинган ёғлари керакдир.

 lifehacker.ru сайти мақоласи асосида тайёрланди