Биласизми?

Стрессдан қутилиш учун тавсиялар

Ҳозирги замонда стресс мавжуд бўлмаган ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Ундан қандай йўл билан қутулиш мумкин эканлигини қуйидаги 24 хил усули билан танишиб чиқиб, ўзингизга мосини танлаб амалда қўллаб кўринг:

1. Ёқимли нарса ҳақида ўйлаб юринг. Ҳаётингизда бўлиб ўтган ёрқин ва завқли лаҳзаларни эслаб, улар ҳақида кўпроқ ўйлашга ҳаракат қилинг.

2. Ёқимли вазиятни хаёлингизда ўйлаб чиқаринг. У ҳақда кўп ўйланг.

3. Медитация қилинг. Кунда бир неча марта ўн беш-йигирма дақиқа давомида ичингизда бир яхши гапни бир маромда қайтаринг.

4. Сукунатда медитация. Кунда бир неча марта ёгадаги нилуфар гули ҳолатида ўтириб, ўз нафас олишингизга қулоқ солиб сукунат сақланг. Чуқур нафас олинг.

5. Стресс ҳолатини келтириб чиқарган вазиятдан хаёлан чиқиб кетинг. Ўша вазиятдан чиқиш йўлини ўйлаб, шунда қанчалик хурсанд бўлишингизни ич-ичингиздан ҳис этинг.

6. Атроф-муҳитни ўзгартиринг. Шаҳардан четга кетинг, денгиз ёки тоғда дам олиб келинг.

7. Китоб ўқинг. Севимли китобни ўқиш сизга стресс ҳолатини эсдан чиқариб юборишга ёрдам беради.

8. Ишни уйга олиб келманг. Ишхонадаги ишингизни ўша ерда тамомлаб уйга келинг. Уйда дам олинг.

9. Стресс ҳолатини келтириб чиқарган муаммо илдизини топиб уни бартараф этишга ҳаракат қилинг.

10. Уй ҳайвонлари билан ўйнанг.

11. Қўшиқ айтинг.

12. Ўсимликлар парвариши билан вақт ўтказинг.

13. Турли хил таомлар пишириш билан ўзингизни овора қилинг.

14. Ванна қабул қилинг.

15. Стрессдан холи бўлиш дарсларига қатнашинг.

16. Кўчада тоза ҳавода айланиб келинг.

17. Ҳеч нарса қилманг. Гоҳида ҳеч нарса қилмаслик ҳам медитация натижасини беради.

18. Минғирланг. Минғирлаш физиологик жиҳатдан организмдаги оғриқ даражасини пасайтириш қобилиятига эга.

19. Йиғлаб олинг. Йиғлаш стресс ҳолатидан осон чиқишнинг энг қулай йўли.

20. Дардлашинг.

21. Сиз севган ўйин билан банд бўлинг. Паркда-ми ёки компьютерда-ми ўзингизга ёққан ўйинга берилиб кетинг.

22. Шукур қилинг. Ҳаётингиздаги бор яхшиликларни топиб барчаси учун шукур қилинг.

23. Жинсий алоқа билан шуғулланинг.

24. Атрфодагиларга яхшилик қилинг. Сизга кўрсатилган миннатдорчилик сизга малҳам бўла олади.