Биласизми?

Стивен Хокинг: фан ва технология тараққиёти инсониятга таҳдид туғдиради

Сайёрамизда техноген фалокатларнинг содир бўлиш эҳтимоли яқин 10 йилликда катта эҳтимол билан ўсиши мумкин. Машҳур физик олим Стивен Хокингнинг Радио Тимес га берган интервюсида қайд этилишича, инсонлар яқин 100 йил ичида қўшимча яшаш жойи сифатида космосда автоном колонияларни барпо эта ололмайдилар.

          Кембриж университети профессори ва дунёга машҳур физик Стивен Хокинг фикрича, шиддат билан ривожланаётган фан ва технология туфайли инсоният 21 асрда ядро қуроли ва генетик модификатсияланган вируслар каби жиддий таҳдидларга тўқнаш келади деб ёзади, Гуардиан газетаси:

“ Бизда яқин 100 йил ичида яшаш учун космосда автоном колонияларни барпо этиш учун имконият мавжуд эмас, шу боис биз айни пайтда жуда ҳушёр бўлишимиз керак”. “Биз тараққиётни тўхтатмоқчи эмасмиз ва уни ортга қайтаришга ҳам ҳаракат қилмаймиз, биз таҳдидларни олдиндан аниқлашни билишимиз ва уларни назоратда ушлаб туришимиз керак”.

             Физик-назариётчи, Стивен Хокинг 10 миллион нусхада нашр этилган “Вақтнинг қисқа тарихи” номли китобнинг муалифидир. У оламнинг бирламчи ҳолати, коинотнинг катта портлаш назариясига биноан доимий кенгайши масалалари устида изланишлар олиб борган.

1963 йилда 22 ёшли Хокинга амиотрофик склероз ташҳиси қўйилади. Ўшанда шифокорлар Хокингда 2-3 йиллик умри қолган деб ҳисоблашган. Аммо уларнинг тахминлари ўзини оқламади, олим илмий ишларини давом эттирди, икки марта уйланди ва уч боланинг отаси бўлди. Бутунлай фалаж бўлиб қолишига қарамай олим фаол ҳаёт кечиради- фан билан шуғулланади, дарс беради, компютерли нутқ синтезатори орқали маърузалар қилиб, омма билан мулоқот қуради.