Саломатлик

Sports.ru: Миржалол Қосимов – “Алания”нинг нодир футболчиси!

Россиянинг спортга ихтисослашган машҳур Sports.ru сайти Европада катта футбол об-ҳавоси ҳукм сураётган бир пайтда ўтган асрнинг 90-йилларидаги машҳур футболчилари ҳақидаги мақолани эълон қилди. Унда рус клублари ва жамоаларининг Евромусобақалардаги иштироки, таниқли футболчилар, муҳим тарихий ўйинлар ҳақида ҳикоя қилинган.

Аҳамиятлиси шундаки, ана шу даврларнинг энг кучлилари қаторида ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов ҳам тилга олинган.

“Миржалол Қосимов – “Алания”нинг нодир футболчиси! Клубни 3 бор тарк этиб, 3 марта “қоплонлар” қароргоҳига қайтган...”, деб таъриф беради сайт футболчига.

Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси, деб тан олинган Миржалол Қосимов футболчилик фаолиятини якунлагач, “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарди.

Ҳозирда мазкур мутахассис ҳеч бир жамоада фаолият олиб бормаяпти.