Саломатлик

Саратон касаллигига қарши 10 маҳсулот

Мақоладаги 10 маҳсулот саратон касаллигига қарши курашишда фойдалидир.

1. Қизил аччиқ гаримдори

Аччиқ гаримдори таркибидаги капсайцин моддаси организмдаги саратон касаллигини келтирувчи нитрозаминлар миқдорини назорат қилишга ёрдам беради.

2. Авокадо

Бу маҳсулот таркибидаги глутатион моддаси организмдаги бўш радикаллар билан курашади.

3. Сабзи Сабзи таркибидаги бета-каротин моддаси ўпка, ошқозон, ичак ва кўкрак бези саратони касаллигини олдини олишга ёрдам беради.

4. Саримсоқ пиёз Саримсоқ пиёз одам иммун тизимини кучайтиради. Ундан ташқари саратон касаллигини қўзғатувчи моддаларни йўқ қилиш қобилиятига эга.

5. Кўк чой Тадқиқотлар натижасига биноан кўк чой кўплаб касалликлар давосидир. У ўпка, тери, ошқозон, йўғон ичак, ошқозон ости бези, сийдик пуфаги, кўкрак ва простата безларини саратон касаллиги тўқималари пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Ундан ташқари кўк чой таркибидаги полифенол моддаси вужудга келган шишларни ўсишини тўхтатиш қобилиятига эга.

6. Помидор Таркибидаги полифенол саратон касаллигига қарши кучли антиоксидант.

7. Денгиз ўтлари Денгиз ўтларида кўкрак бези саратонига қарши курашиш қобилятига эга бўлган ёғ кислоталари мавжуд.

8. Зарчава Зарчава яллиғланишга қарши кучли таъсирга эгадир. Бу айниқса ичак саратони вужудга келмаслигини олдини олишда фойдалидир.

9. Зиғир уруғи Ушбу уруғ таркибида кўплаб фойдали моддалар мавжуд бўлиб, шу қаторда у антиоксидантларга ҳам бой. Ундан ташқари зиғир уруғида кўкрак бези саратони ва ошқозон саратони касаллигидан ҳимоя қилувчи омега-3 ёғлари ҳам мавжуд.

10. Черника Бу мева нафақат кўзларимизга фойдали, балки саратон касаллигига қарши кучли антиоксидантдир.