Рио Олимпиадасининг юнон-рум кураши баҳсларида ҳамюртимиз Элмурод Тасмуродов қирғизистонлик рақибига қарши жанг ўтказди, деб Uz24.Uz ёзмоқда.
-59 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун баҳс олиб борган Элмурод Тасмуродов Қирғизистон вакили Арсен Эралиевни 13:8 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида медаллар сони 5 тага етди: 1 та олтин ва 4 та бронза!