Ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров Риодаги Олимпиаданинг 52 кг вазн тоифасидаги мусобақанинг чорак финалида озарбойжонлик боксчи Алвин Мамишзодага қарши учрашувда 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди.
Kun.Uz'нинг ёзишича, Зоиров мусобақанинг ярим финалида венесуэлалик боксчи Йол Фёнол билан жанг қилади.