Рио Олимпиадасида 56 кг.ча бўлган вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Аҳмадалиев ярим финалда кубалик Робейси Рамиресга қарши рингга чиқди. Жанг 3:0 (29:28,29:28, 30:27) ҳисобида кубалик боксчи фойдасига ҳал бўлди, деб Kun.Uz ёзмоқда.
Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи бронза медалига эга чиқди. Ушбу медаль Ўзбекистон учун саккизинчиси бўлди: 2та олтин, битта кумуш, 5та бронза.