Қозоғистон Ўзбекистонга янги турдаги маҳсулотларни етказиб бермоқчи ва металл қувурлар, темир йўлат прокатлари, қандолат маҳсулотлари, дори воситалари, аккумуляторлар, трансформаторлар ҳамда бошқа товарларни етказиб бериш ҳажмини оширмоқчи.
Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари департаменти директори Валихон Тўрахонов Сенатдаги ҳукумат соатида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
«Биз бутунлай янги турдаги маҳсулотлар етказиб беришга тайёрмиз ва Ўзбекистонга металл қувурлар, темир пўлат прокатлари, қандолат маҳсулотлари, дори воситалари, аккумуляторлар, трансформаторлар ҳамда бошқа товарлар етказиб бериш ҳажмини ошириш имкониятига эгамиз. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг кўплаб импорт қилинадиган товарлар бўйича акциз солиғини пасайтириш тўғрисидаги қарори савдо муносабатларини фаоллаштиришда ижобий қадам бўлди», - деди Тўрахонов.
Унинг қўшимча қилишича, шунингдек, Қозоғистон «ўзаро савдо-сотиқни кенгайтириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга қатъий қарор қилган».