Биласизми?

Пулни тўғри сарфлаш бўйича 5 маслаҳат

Пул сарфлаш жуда осон ва ёқимли иш 😉 Аммо, афсуски, ҳар ким ҳам уни тўғри сарф қилиш уддасидан чиқа олмайди. Агар сиз ойликдан ойликка зўрға етишдан чарчаган бўлсангиз, унда пулни тўғри сарфлашни ўрганиш вақти келди.

1. Чиқимларни назорат қилинг

payingbills

Барча чиқимларни ҳисобланг: коммунал тўловлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, йўл кира харажатлари, алоқа ва интернет ҳамда кўчадаги тушликлар. Бундан ташқари, ҳар замондаги чиқимлар: стоматолог, сартарош, дори-дармон ва ҳ.к.ларга кетадиган харажатларни ҳам қўшиш эсдан чиқмасин. Киримларни ҳисобланг ва чиқимларни ундан айиринг. Бу ҳолатда ўз-ўзидан маблағингиз иккига бўлинади: сарф қиладиган маблағ ва олиб қўядиган маблағ. Мана шу иш пулни тўғри сарфлашнинг биринчи қоидасидир.

2. Узоқ вақтга етадиган маҳсулотларни харид қилманг

ziemniaki_mlode_3-615x461

Фақатгина, жуда зарур ва керакли маҳсулотларни сотиб олинг. Чунки, аввал эски нарсалардан қутилиш керак. Бутунлай тугаганидан сўнг яна сотиб олиш мақсадга мувофиқдир.

3. Нархларни солиштиринг

Price20comparison_5.9.2009

Бирон бир қимматбаҳо нарса сотиб олишдан олдин, қаерларда бундай нарса арзон эканлигини билишга ҳаракат қилинг! Интернет ва рекламалардан қаерларда мавсумий чегирмалар кетаётгани билан қизиқинг.

4. Кийимларни мавсумида харид қилманг

1128411_376483541-615x338

Чунки баҳор ва ёз фаслларида палто ва этиклар нархи қишдагига қараганда икки баробар арзон бўлади. Ҳеч қайси бренд ва маркалар мавсумий бўлмаган товарлар нархини туширмасдан қолмайди. Лекин, шу ўринда таъкидлаш жоизки, арзон нархга учиб сифатсиз товар олиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Чунки, бу сизга икки баробар харажат олиб келиши мумкин.

5. Оч қоринда харидга отланманг

bakery

Акс ҳолда, харид мобайнида ақлингиз билан эмас, маҳсулотларни ейиш истагидаги ошқозонингиз билан харид қиласиз. Бу эса, режада йўқ бўлган чиқимлар сабабчисига айланиши мумкин.

Азиз ўқувчилар, сиз пулни тўғри сарф қилишнинг яна қандай йўлларини биласиз? Фикрларингиз билан ўртоқлашинг.

Манба: Daryo.uz