Саломатлик

Простата бези саратонига қарши 8 озуқавий бирикма

Сайёрамизда истиқомат қилувчи ҳар еттинчи эркак простата бези (предстательной железы) саратонига чалиниш хавфи билан яшар экан. Ўтказилган кўп сонли изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги ўн йилликда овқатланиш ратсионига қатъий риоя қилиш мазкур касалликка чалиниш эҳтимолини кескин туширар экан. Яқинда Дюк университети олимлари томонидан ўтказилган икки тадқиқот мобайнида ҳам ушбу фикр яна ўз тасдиғини топди. Улар натижасига кўра, углеводларга бой маҳсулотлар мазкур касалликка чалиниш эҳтимолини 50-60 фоизга камайтиради.

НевсМах Ҳеалтҳ хабарига кўра, соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи қоидалари асосида ҳаёт кечириш касаллик наслдан наслга ўтиб келаётган тақдирда ҳам эркакларни улардан ҳимоялай олади.

Шу мақсадда эътиборингизга простата бези саратонидан сақловчи 8 маҳсулотни ҳавол этамиз:

Д Витамини. АҚШ миллий соғлиқни сақлаш институти ҳамда Мудофаа вазирликлари ўтказган тадқиқотлардан маълум бўлдики, эркаклар организмида Д витаминининг етишмаслиги простата бези саратони хавфини 500 фоизгача оширади. Шу боис экспертлар кунига 5000 витамин бирлигини истеъмол қилишни ва энг камида 15 дақиқа қуёш нурлари остида сайрга чиқишни тавсия этишмоқда.

Мелатонин. Гарвард университетининг тадқиқотчилар гуруҳи мутахассисларининг аниқлашича, эркаклар организмида уйқу гормони ҳисобланган мелатонин миқдори қанчалик кўп бўлса, простата бези саратонига чалиниш хавфи шунчалик пасаяди. Ҳар куни 3 мг мелатонинг қабул қилиш хасталик хавфини 75 фоизгача камайтирар экан.

Ликопин. Ликопин помидор ва тарвуз рангини тўқ қизил рангга киритишга хизмат қилувчи бирикма ҳисобланади. Ушбу бирикма антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, касалликни 35 фоизигача бартараф этади. Олимларнинг қайд этишларича, саратон олди аломатлари кузатилган эркаклар ҳар куни 4 мг ликопин қабул қилишса, кўнгилсизликлар олди олинар экан. Британиядаги Портсмут университети олимларининг тасдиқлашларича, озроқ ёғ билан тайёрланган помидор томатида ликопин биологик жиҳатдан янада фаоллашади.

Индол-3 карбинол (И3С). Индол-3 карбинол брокколи ва карам сингари крестгуллилар оиласига мансуб сабзавотларда кўп миқдорда учрайдиган бирикма бўлиб, 20-30 мг миқдоридаги ликопин ва индол-3 карбинолом касалик қайд этилган эркакларга ижобий таъсир кўрсатиб, ўсимталар ҳажмининг кескин кичрайишига сабаб бўлган.

Узум шохчалари экстракти. АҚШ Саратонни ўрганиш миллий институти буюртмасига биноан ўтказилган тадқиқот ишида узум шохчалари экстракти ҳам простата бези саратонига чалиниш хавфини 40-60 фоизга камайтириши маълум бўлди.

Кўк чой экстракти. Парма университети олимларининг аниқлашича, простата бези саратонига чалинган эркак кунига уч маҳал 200 мг капсула кўринишидаги кўк чой экстрактини истеъмол қилганидан сўнг саратон платсебо қабул қилган беморга қараганда 90 фоизгача камаяди.

Куркумин. Куркумин — ҳинд зираворлари таркибидаги бирикма бўлиб, Ню-Мехико Саратон марказининг илмий тадқиқот гуруҳи мутахассислари лаборатория шароитида унинг сунъий кўриниши ҳам саратон ўсмасининг ривожланишига нафақат тўсқинлик қилиши, балки ундан ҳалос бўлишга ҳам ёрдам беришини исботлашди.

Кверсетин. Мазкур кучли антиоксидант олма, пиёз ва саримсоқ пиёз таркибида кўп миқдорда учрайди ва простата бези саратонига чалиниш хавфини пасайтиради. Хитойлик бир гуруҳ олимларнинг аниқлашича, квертетсин таъсири остида саратон ҳужайралари 48 соат ичида нобуд бўлади.