Биласизми?

Поль Брэгг — 80 ёшли навқирон йигитдан 5 та қимматли маслаҳат

Америкалик таниқли соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси Поль Брэггнинг ҳаёт йўли ўзи тузган ва бизга тавсия этаётган яшаш усули тўғри эканини исботлайди. Бу инсон 80 ёшида альпинизм, сузиш билан мунтазам шуғулланган. Яёв юриш ва югуришда кўплаб ёшларни ортда қолдирган. Қуйида унинг маслаҳатларидан 5 тасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Очлик (парҳез) мўъжизасига амал қилинг

Меъёрида оч қолиш қоидаларини тўла ўрганиб, муддатидан олдин қаришнинг олдини олишингиз мумкин.

Ҳафтасига 24 соат тўла оч қоласиз, бу йилига 52 кун танангиз тозаланади, демакдир ва, ниҳоят, йилига уч марта 7-10 кундан оч қолиб, тана ва мушакларингиз ҳамда бутун организмдан керакмас қолдиқлар, шлакларни бутунлай чиқариб ташлаш имконига эга бўласиз. Сизга кўплаб азоб келтирувчи, эрта қаритувчи нарса-метаболизм чиқиндилари (қабул қилинган озуқани ҳаётий моддаларга, уни энергияга айлантириш биологик жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилар).

Агар сиз танангиз кучини меъёридан кўп сарфлаб, нормадан пасайтириб юборсангиз, олдингизда жисмоний муаммолар кўндаланг бўлади, худди ақлий муаммоларга ўхшаб.

Биз заҳарланган дунёда яшаяпмиз. Ҳаётий куч вазифаси инсон организмидан заҳарли моддаларни чиқариб ташлаш учун ички аъзоларни энергия билан таъминлашдан иборат.

Эсингизда бўлсин, барча ноорганик моддалар организмдан чиқариб ташланиши зарур. Акс ҳолда, у сизга зарар келтиради. Агар организмга кириб келган ноорганик моддаларни чиқариб ташлаш учун ҳаётий куч етишмаса ва у организмда қолса, инсонга катта зарар етиши муқаррар.

Биз бу заҳарларни организмдан чиқариб ташлашни истасак, очлик билан бунга эришишимиз мумкин.

2. Кундалик салбий одатлардан воз кечинг

Инсон онгли равишда овқатланади, чанқоғини босади, лекин била туриб ўзини тута олмагани сабабли яшаши мумкин бўлган муддатнинг ярмисига етмасдан вафот этади. Ёввойи ҳайвонлар уларни ташқаридан йўқ қилишмаса, ўзларига ажратилган муддатни тўла яшаб, сўнгра ўладилар. Фақат инсон бундан мустасно. Инсон зотигина ўзига белгиланган ҳаёт муддатини тўла яшамасдан дунёдан ўтиб кетади. Ёввойи ҳайвонлар ўз инстинктларига суяниб, қандай яшаш, нима ейиш ва нима ичишни сезадилар. Улар бетобликларида парҳез қилиб, овқатланмайдилар. Даволовчи ўсимлик ва бошқа воситаларни қидириб топадилар. Инсон эса барча нарсани истеъмол қилади, ҳатто ҳазм бўлиши қийин бўлган нарсаларни ҳам, бунинг устига заҳарли ичимликлар ичади, кейин эса нима учун юз ёшгача яшамаганига ажабланади. Аслида барчамиз узоқ умр кўришни истаймиз.

3. Касал бўлмаслик учун жисмоний ҳаракат қилинг

Аср бўсағасида мен жисмоний тарбияни ривожлантириш ҳаракатининг асосчиси ва отаси бўлмиш Бернар Макфалден билан кўп мулоқотда бўлдим. «Жисмоний тарбия» журнали ношири билан ҳам тўғридан-тўғри учрашардим.

Журнал муқовасига ҳар доим қўйидаги сўзлар ёзилган бўлади: «Касал бўлиш — жиноят! Жиноятчи бўлманг!»

Жисмоний кучсизлик, ҳолсизланиш, касалликни жиноят деб биламан, шундай чиройли ва мукаммал яратилган инсон танасига нисбатан ҳақорат деб тушунаман.

Агар сиз организмингизни мунтазам очлик ва табиий озуқа билан тозалаб борсангиз, кундалик машқларди бажаришга иштиёқингиз ортиб боради. Машқлар билан эса сиз ўз танангизни барпо қиласиз, танангиз кўнглингиздагидек ҳолга келади. Бир дақиқа ўйлаб кўринг-а, сиз танангизни жисмоний мукаммал ҳолга келтирмоқдасиз. Бу китобдан олган билимларингиз билан қандай яшаш зарурлигини тушуниб етасиз.

4. Тушликда кам овқатлан, кечки овқатни янада камайтир, иложи бўлса, ундан воз кеч

Оч юрганингизда ҳаётий Кучингиз организмни тозалашга ёрдам беради. Организмда мўъжизалар содир бўлади, у ўзини-ўзи тозалайди, даволайди, фақат очликка сабр қилсангиз, бас. Агар сиз организмингизни тоза сақламоқчи бўлсангиз, парҳез қилинг. Биринчи марта оч юриб, парҳез қилиб кўринг, сиз ўзингизни шундай яхши сезасизки, авваллари бундай ҳис қилмагансиз. Ичингизнинг тозаланиши сизни саломатлик сари бошлайди.

5. Камроқ туз истеъмол қилинг

Сабаби:

  • туз — озуқа эмас. Уни қабул қилишни оқлаш худди дорихонадаги каллий хлорид, кальций, борий каби химикатларни қабул қилишни ёқлаш билан баробар;
  • туз: организм томонидан қайта ишланиб, ҳазм қилина олмайди. Тузнинг озуқа сифатида сариқ чақалик қиймати йўқ. Унда ҳеч қандай витамин, органик моддалар бўлмайди. Аксинча, у зарарли, буйракларингизни касал қилиши мумкин, сийдик пуфаги, юрак, артериялар, вена ва қон томирларини ишдан чиқаради. Туз танада сув йиғилишига сабаб бўлиб, водянка касаллигига олиб келади;
  • туз юрак заҳари сифатида таъсир қилиши мумкин. У   асабларингизнинт   огриққа сезгирлигини оширади;
  • туз организмдан кальцийнинг чиқиб кетишига   сабаб   бўлади.   Ошқозон-ичак аъзоларининг ички шиллиқ қисмини ишдан чиқаради.

Туз буйраклар учун қанчалик хавфли бўлса, юрак учун ҳам шунчалик хавфли. Ҳатто бироз ортиқча туз ҳам юракка ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Юрак мушакларининг иши қонда натрий ва калий органик табиий тузлар миқдорининг мувозанатига боглиқ бўлиб, натрий тузи кўпайиши юрак уриш ритми ва қон босимига таъсир кўрсатади. Тиббий статистикадан маълумки, энг юқори қон босими билан японлар азоб чекадилар. Чунки улар дунёда энг кўп туз истеъмол қилувчилар сифатида маълум ва машҳурлар.

Доимо соғ-саломат бўлинг!