ЯИДХПда «Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш» ва «Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш» хизматлари кўрсатила бошлади. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.
«Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш» хизмати ёрдамида тегишли ҳужжат олиш учун буюртманома расмийлаштирилади.
«Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш» хизматидан фойдаланиб, тегишли нафақа олиш учун ариза бериш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа ЭКИҲнинг икки баравари миқдорида тўланади. Иш ҳақига туман коэффициентлари белгиланган жойларда нафақа миқдори ушбу коэффициентни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ишламайдиган ва таълим олмайдиган ота-оналарга нафақа бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, бошқаларга — иш ёки ўқиш жойида тайинланади ва тўланади.
Иккала хизмат бепул асосда кўрсатилади.