Жорий йилда сотувга чиққан Россиянинг машҳур маркетологи, "Манн, Иванов ва Фербер" нашриётининг асосчиларидан бири Игор Маннинг "1-рақамли. Қандай қилиб ишингизда энг яхши бўлиш" асарида эркак киши ўз соҳасида биринчи рақамли бўлиши учун нималарга эътибор бериши керак, қандай сифатларни ўзида шакллантириши керак ҳамда нималар қилиши кераклиги ҳақида аниқ тизимли маслаҳатларини берган.
Биз ҳам мазкур китобни ўқиб чиқиб, эркакларнинг ўз соҳасида, ўз мухатассислигида биринчи рақамли бўлиши учун кўриниши жиҳатидан ҳам кўп нарсаларга эътибор бериши кераклиги ва чиройли бўлиб юриши муҳимлиги таъкидланганлигини кўрдик ва мақоламизда биз эркаклар асосан кийимимиз ва жиҳозларимизни танлашда нималарга эътибор беришимиз кераклиги ҳақида ёзишга ҳаракат қилдик.
Яхши кўринишингиз ва чиройли юришингиз учун нималар муҳим?
- Кийимингиз
- Оёқ кийимингиз
- Аксессуарлар
- соат
- визитка солгич
- қопчиқ
- блокнот
- ручка
- кўзойнак
- портфел
- машина
- Ҳидингиз
- Жисмоний шаклингиз
- Юзингиз
Кийиниш
Демак, яхши кийиниш ҳам бир қобилият ҳисобланади. Доналд Трамп айтганидек: "Шундай кийинингки, кийимларингиз ҳозирги ҳолатингизни эмас, сиз келажакда ким бўлишингизни англатиб турсин". Доим камроқ бўлса ҳам кийим жавонингизга сармоя киритиб туринг, кийимларингизни янгилаб ва яхшилаб туринг.
Иложи борича имижингизга маслаҳатини аямайдиган инсонлар билан дўстлашинг. Агар аёлингиз бу борада сизга кийим жавонингизни янгилаб туришга кўмакчи бўладиган бўлса, унда сиз бахтли эркаклардан бирисиз :)
Келишган ва чиройли кийимлар аслида "қиммат брендлар" синоними эмас. Лекин баъзан брендли кийимлардан харид қилиб туриш ҳамёнингизга зарар қилмаса, бошқа нарсада фақат фойда.
Ҳаттоки, тикувчига кийимларингизни тиктириб юриш брендли кийимлар кийишдан кўра обрулироқ ҳисобланади. Сизнинг тананингиз энди стандард қолипларга эмас, аксинча, кийимингиз сизнинг танангизга мослаб тикилади.
Оёқ кийим
Оёқ кийимингиз эса доим тоза туришига жиддий эътибор бериб юринг. Ҳаттоки, пайпоқ танлашдаям ранги ва сифатига алоҳида эътибор беринг. Россиянинг биринчи рақамли маркетологи Игор Манн европанинг МБТ ва Свиссиес оёқ кийимлар брендини маслаҳат беради. Айниқса, МБТ оёқ кийимлари оёқларингиз учун кичик тренажёр деса ҳам бўлади.
Соат ва браслетлар
Соат ишлаб чиқарувчиларнинг маслаҳатига кўра, ҳар бир эркакда камида 6 та соат бўлиши керак. Энг қиммат соатингиз эса уч ойлик маошингизга тенг бўлиши керак деб ҳисоблашади.
Бундан ташқари, махсус браслетлар ҳам харид қилишингиз зарар қилмайди. Масалан, Нике компаниясининг Нике ФуелБанд браслети ҳам соат вазифасини, ҳам қанча масофа юрдингиз, қанча калория сарфладингиз ва ҳоказо соғлигингиз билан боғлиқ баъзи маълумотларни тўплайди.
Визитка солгич
Ҳар бир эркак киши албатта ўз визиткасига эга бўлиши керак. Шунинг учун визитка солгичга эга бўлиш жиддий тавсия этилади. Иложи борича ўзингизнинг визиткаларингиз ва бошқалардан олган визиткаларингиз аралашиб кетмаслиги керак. Бошқалардан оладиган визиткалар учун ҳам алоҳида визитка солгич ёки икки ё ундан кўп чўнтаклисидан танлаганингиз мақбул.
Қопчиқ
Қопчиқ танлашда асосан ҳажмига, яъни озгина пул ҳамда карточкаларингизни солишингиз билан қаппайиб кетмаслигига эътибор беринг.
Блокнот
Ёзув-чузивлар учун блокнот олмоқчи бўлсангиз, Молескин ёки нота.бене брендларини тавсия этамиз. Энг асосийси, жиддий учрашувларда доим қўлингизда бўлиши ва тез йиртилиб кетмаслиги керак.
Ручка
Ҳар бир эркак киши албатта ручка билан юриши керак. Америкаликларнинг наздида ўткир хотирадан кўра, ўтмас қалам афзал ҳисобланади. Ручка жудаям арзон бўлмаслиги керак. Асосийси, яхши ёзсин ва кўринишидан жиддий бўлса бўлди.
Телефон
Телефон масаласига келсак, ҳозирги кунда ҳар қандай бизнесда муваффақиятга эришган эркакда албатта иПҳоне қурилмаси бор. Лекин бу билан бошқа моделларни камситмоқчи эмасмиз. Асосийси, телефон танлашда сизга керакли вазифани бажара олсин. Телефон тутишда ҳам жиддий эътибор берадиган жиҳатлардан бу телефон "чопони" (чехоли), телефонингизга ўрнатилган мусиқа ва ҳар жойда, айниқса учрашувларда телефон тутиш одобига эътибор беринг.
Сиз учун энг яхшиси, телефонингизга чақирув мусиқасини ўрнига вибратсия чақирувини ёқиб қўйганингиз маъқул. Шунда сиз атрофдагиларингизга ҳалақит ҳам бермайсиз, ҳам ҳаммани ўзингизга жалб этмайсиз. Японларнинг этикетига кўра, овқатланаётганда ва учрашувларда стол устига телефонингизни чиқариб қўйишингиз одобсизлик ҳисобланади.
Портфел
Портфел ёки сумка танлашда асосан сизга қулайини танланг. Енгил ва ичида чўнтаклари кўп бўлишига эътибор беринг.
Жорж Клуни иштирокидаги "Самода" ("Уп ин тҳе Аир") филмидаги портфелларга эътибор беринг ва ёқса улар Туми брендига тегишли.
Автомобил
Автомобилингизга ҳам алоҳида эътибор беринг. Машинангиз озодалигига ва эҳтиёт қисмларига доим ғамхўрлик қилиб юринг.
Атирлар
Ҳидингизга ҳам алоҳида эътибор беринг. Нейтрал ва жалб қилмайдиган ёки ёқимли ҳид таратадиган атирлар харид қилинг.
Соғлом / чиниққан тана
Келишган жисмоний тана ҳам муваффақиятингиз гаровидир. Биринчидан, соғлом танда соғлом ақл. Иккинчидан, бошқаларда ишонч уйғотишга ёрдам беради. Инсон ўз нафси ва ялқовлигини енга олган кишига бошқалар ҳам ишона олади. Шу нарсани доим ёдда тутинг.
Юз парвариши
Юзингизга доим парвариш бериб юринг. Сочларингиз ва соқолларингизга ҳам ҳар куни эътибор қаратинг.