Аввал, у жуда арзон нархланувчи электроникалар билан савдо қилган “EmpowerAll.com” интернет бозорини яратади. Компания ҳеч қандай даромад топмагач, тез орада ёпилиб кетган. Бу бўлажак миллардерни тўхтатиб қўймади. 1999 йил Ник FunBug номли интернет-маркетинг компаниясини ташкил этди. Сайтда фойдаланувчилар тотализаторда иштирок этиш эвазига пулли совғани ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Ник Вудман, ҳатто, 3 миллион 900 минг АҚШ доллари миқдоридаги сармояни жалб эта олди.
Четдан қараганда, ҳаммаси бир маромда давом этаётганди, фақат 2001 йил Ник омадсизликка учраганини яна бир бор тан олишга мажбур бўлади. Компаниясининг ишлаш функциясини тўғри бошқара олмаган Вудман сармоядорлар пулини ҳам бой берди. Иккинчи марта компанияси омадсизликка учраган Ник сёрфинг билан шуғулланишга аҳд қилди. Ана шунда у экстремал спортда фойдаланса бўладиган камера ишлаб чиқариш ғояси билан ҳозирги GoPro компаниясини яратди.
Хулоса: Ник энди хотиржамлик ва эътибор билан компанияни бошқара бошлади. У камчиликларга йўл қўймаслик учун кўпроқ меҳнат қилди.
Унинг биринчи иши Traf-O-Data деб номланган. Компания йўл ҳолати бўйича автоматик ҳисобот тузиб, йўл қурилиш хизматчиларига юбориш билан шуғулланган. Уларнинг биринчи қурилмаси, Traf-O-Data 8008 ўз харидорини топа олмади. Компания ўз хизматини маҳаллий бошқармаларга таклиф қилади, лекин биринчи тақдимотнинг ўзида омадсизликка тўқнаш келди.
Хулоса: Билл изланишдан тўхтамади, кейинроқ, у истеъмолчига керакли бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди ва “Microsoft”га асос солди.
Кўпчилик одамлар кашфиётчи туғма қобилият эгаси бўлади, деб ўйлайди. Лекин амалда кашфиётчи машаққатли меҳнат ва сабрдан туғилишини Дайсон исботлаб берган. Мисол учун, ўзининг чангютгичини яратиш учун 5127 марта уринган. Намуналарнинг барчаси ўн беш йил давомида омадсизликка учраган. Сўнггида, аниқроғи 1993 йил у ўз маҳсулотини бозорга олиб чиқади.
Хулоса: Жеймс кашфиёти ҳар гал омадсизликка юз тутганда, янада катта иштиёқ билан уни сўнгги дақиқаларгача мукаммалаштирди.