Биласизми?

Ўзбекистонлик сиёсатчи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби этиб тасдиқланди

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиблигига тасдиқланди. Бундай қарор Хитойнинг Циндао шаҳридаги ШҲТ саммитида қабул қилинди, дея хабар беради «Газета.uz».

2016 йил 1 январда ШҲТ бош котиби сифатида фаолиятини бошлаган Рашид Алимов (Тожикистон) ушбу лавозимда 2018 йил охиригача иш юритади.

Норовнинг ваколати 2019 йил 1 январдан 2021 йил 31- декабргача муддатда амалда бўлади.

Маълумот учун, Владимир Норов турли йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.