Биласизми?

Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи Қирғизистон ва Қозоғистондан паст

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 1,5 миллион сўмдан кўпроқни ташкил этди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 1,548 миллион сўм ёки 199,5 АҚШ долларини ташкил қилди.

Қўшни Қозоғистонда 158 минг 618 тенге ёки 440,8 доллар.

Шу билан бирга, Қирғизистон аҳолиси ўртача 15 минг 397 сом ёки 222,6 доллар олади, дея хабар беради Миллий статистика қўмитаси.

Туркманистон пойтахти Ашхободда ўртача ойлик иш ҳақи 185,72 АҚШ долларини ташкил этади. Тожикистонда ўртача иш ҳақи 1 минг 228 сомоний ёки 131,05 долларга тенг.