Марказий банк департаменти директори Бобур Абубакиров республикада "аҳолига нақд хорижий валюта сотишга албатта ўтилиши”ни билдирди.
"Ҳозирда валютага бўлган талаб пасайиши кузатилмоқда, ҳамма валютани сўмга алмаштирмоқда. Ўйлайманки, озгина вақт қолди", – деди Абубакиров Podrobno.uz мухбири билан суҳбатда.
Унинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистонда хориж валютасини сўмга алмаштириш мумкин бўлган мингга яқин пункт ишламоқда.